Latest news

10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  0 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  4 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  0 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  5 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  3 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  17 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0 04:25ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!  30 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  8 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  9 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  9 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  7 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  2

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Металлург” 2:1 News

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Металлург” 2:1

Ёшлар лигасининг 9-тур учрашувида “Бунёдкор” ва Бекободнинг “Металлург” клуби ёшлари куч синашишди.
Шу куни “Бунёдкор” ёшлари таркибида сезиларли йўқотишлар бор эди. Яъни жамоанинг 6 нафар аъзоси – Азизбек Мамазоитов, Сардорбек Азимов, Миржамол Қосимов, Акромжон Комилов, Хуршид Ғиёсов ва Достонбек Ҳамдамов терма жамоа йиғинига чақирилганлиги боис Мурод Отажонов бошчилигидаги мураббийлар штаби улар ўрнини фарм-клуб вакиллари билан тўлдиришди.

Учрашув дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумкор руҳда бошланди. Ўйин бошидаёқ тўп назоратини олишга уринган бекободликлар 2-дақиқадаёқ пенальти тепиш хуқуқига эга бўлдилар. Шохназар Норбековга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган 11 метрлик нуқтага жабрланувчининг ўзи яқинлашди. Бироқ Норбеков тепган тўпни Абдукарим Муҳаммедов қайтарди ва илк дақиқаларданоқ жамоадошларига руҳий устунлик бағишлади.

Бироқ биринчи гол бўлим сўнггида киритилди. Забихилло Ўринбоев ўз абжирлиги эвазига рақиб дарвозасини ишғол қилди. Танаффусдан кейин ҳам ёш “қалдирғочлар”нинг устунлиги давом этди. 60-дақиқада Забихилло Ўринбоев ўз ўзининг ҳам, жамоасининг ҳам иккинчи голини киритди. Шундан сўнг “Бунёдкор” ёшларида бироз хотиржамлик кузатилгандек бўлди. Бундан эса бекободликлар унумли фойдаланиб қолишди. Сардор Иномжоновнинг томонидан йўлланган тўпни “Бунёдкор” посбони Абдукарим Муҳаммедов тўсиб қололмади – 2:1.

Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

9-тур
“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 2:1
Голлар:
Забихилло Ўринбоев 45+1 (1:0), Забихилло Ўринбоев 60 (2:0), Сардорбек Иномжанов 77 (2:1)
Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Абдурахимов 10, Муроджон Туйчибоев 16, Баҳодир Пардаев 59
Амалга оширилмаган пенальти: Шохназар Норбеков 2 (дарвозабон)
“Бунёдкор”: 35.Абдукарим Муҳаммедов, 3.Ҳасан Асқаров, 7.Санжар Рихсибоев (6.Исломжон Қобилов 60), 8.Эргаш Исмоилов (5.Шахриёр Имомхўжаев 90), 10.Темур Аюпов (2.Турсун Раҳмонбердиев 86), 11.Нодиржон Мавлонов (14.Иброхим Ғофуров 46), 13.Зокиржон Нурматов, 15.Аҳрор Умаржонов (С), 18.Шаҳзод Абдурахимов, 19.Баҳодир Пардаев (4.Жаҳонгир Хўжамов 90), 21.Забихилло Ўринбоев (Санжар Қодирқулов 73)
Захира: 25.Муроджон Зухуров
“Металлург”: 25.Равшанбек Ягудин, 2.Муроджон Тўйчибоев (12.Зуфаржон Акбаралиев 20), 3.Жасур Аҳмедов, 4.Лазиз Нуриддинов, 5.Улуғбек Худоёров (19.Далер Ниёзов 60), 7.Сардорбек Соибов (18.Константин Петров 18), 8.Асилбьек Мансуров, 10.Шохназар Норбеков (9.Лазиз Алимов 77), 11.Саиджон Абдужабборов (С), 20.Исломбек Бийтўраев (21.Умид Рахимов 79), 22.Арслон Султонов (17.Сардорбек Иномжонов 46)
Захира: 1.Нодир Нишонов
Ҳакамлар: Д.Досанов (Тошкент), А.Нажафалиев, А.Шукуруллаев, Д.Пислегин
Назоратчи: И.Нехочин (Наманган)
22 май. “Бунёдкор” футбол мактаби стадиони. 52 томошабин
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика