Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  109 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Ёшлар лигаси, 29-тур. “Сўғдиёна” – “Насаф” 2:2 News

Ёшлар лигаси, 29-тур. “Сўғдиёна” – “Насаф” 2:2

Бугун “Насаф” ёшлари 29-тур учрашувини сафарда “Сўғдиёна” ёшлари билан ўтказишди.

Учрашув ёшларимизнинг устунлигида ўтсада, ҳисоб бу ўйинга мос бўлмади. Учрашув бошидан ўйинчиларимиз майдонда тўпни назорат қилишга эришишди. Ўз ўрнида гол уриш учун ҳам жамоамизда имконият бўлди. Аммо дарвозани ишғол қилиш насиб этмади. Аксинча ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз хатосидан унумли фойдаланган майдон эгалари, дастлаб 26-дақиқада ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Биринчи бўлим охирларига келиб эса, улар ҳисобни 2:0га ўзгартиришга эришди. Бу голларни Сахоб Рашидов ва Жамшид Ҳасановлар киритишди. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.
 
Иккинчи бўлимда ўйиндаги устунлик тўлиқ жамоамиз тарафида бўлди. Шунингдек гол уриш учун жуда кўп вазиятлар яратилди. Бу вазиятларнинг фақат иккитаси гол билан якунланди. Ёшлар лигасида тўпурарлар рўйхатини бошқариб бораётган Дилшод Хушбаков дастлаб 71-дақиқада ҳисобни қиқартирган бўлса, 87-дақиқада яна ўзи орадаги ҳисобни тенглаштиришга эришди. Дилшод Хушбаков ўйинда дубл қайд этиб, ўз ҳисобидаги голлар сонини 24тага етказиб олди.
 
Иккинчи бўлимда биринчи бўлимга қараганда жамоамизда гол уриш учун жўда кўп вазиятлар бўлди. Афсуски, бу вазиятлардан футболчиларимиз унумли фойдалана олишмади. Баъзи вазиятларда улардаги ғалаба бўлган кучли иштиёқ орқали пайдо бўлган ҳаяжон ҳам халақит берди. Уларда совуққонлик етишмади.
 
Шундай қилиб учрашувда  икки гол фарқи билан мағлубиятга учраётган жаомамиз, ҳисобни тенглаштириб, дуранг натижани қўлга киритди.
 
Энди жамоамиз мавсумнинг сўнгги учрашувини ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 22 ноябр куни бўлиб ўтади.
 
Ёшлар лигаси, 29-тур. 18.11.2016
“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Насаф” (Қарши) 2:2 (2:0)
Клуб қароргоҳи майдони. 14:00да
 
Ҳакамлар:
Бахтиёр Юльчараев (Гулистон), Музаффар Файзуллаев, Махмуд Турдиев, Мухаммад Аъзамов (Жиззах)
Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент)
 
Голлар: Сахоб Рашидов, 26’-1:0, Жамшид Ҳасанов, 40’-2:0 – Дилшод Хушбаков, 71’-2:1, 87’-2:2.
 
“Сўғдиёна”: 76.Нодиржон Ашурматов (12.Ширинбой Абдуллаев 46), 2.Дилмурод Икромов (с), 4.Жасур Уринов, 5.Жамшид Ҳасанов (22.Асилжон Орипов 46), 6.Азизбек Мирзаев (19.Шохруҳ Акбаров 46), 8.Иззат Абдуллаев, 9.Акмал Абдураҳмонов (7.Сарвар Холматов 57), 21.Дадажон Маматқулов (88.Жамшид Шерқулов 88), 23.Достон Орипов (11.Иброҳим Қодиров 84), 77.Сахоб Рашидов, 94.Шахбоз Жўрабоев.
Захира:,  39.Шохруҳ Анорбоев.
 
“Насаф”: 30.Умиджон Эргашев, 4.Акмалжон Олимов, 6.Сирожиддин Қўзиев, 7.Акбар Муродов, 10.Ислом Рашидхонов (38.Жаҳонгир Қурбонбоев 32), 14.Шароф Муҳиддинов, 16.Дилшод Хушбаков, 22.Ислом Кенжабоев (33.Аббос Бахшиллаев 79), 28.Сардор Саъдуллаев, 32.Абдулазиз Нишонбоев (5.Наврўзжон Изатиллаев 59), 41.Нажмиддин Нормуродов (с) (23.Самандар Шукруллаев 75).
Захира: 44.Музаффар Шарипов, 18.Шерзод Насруллаев, 34.Шоҳруҳ Неъматов.
 
Огоҳлантириш: Азизбек Мирзаев 14 - Сардор Саъдуллаев 63.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика