Latest news

02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  4 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  3 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  12 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  12 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  9 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  8 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

Ёшлар лигаси. 2-тур. "Машъал" - "Бунёдкор" 2:0 News

Ёшлар лигаси. 2-тур. "Машъал" - "Бунёдкор" 2:0

Бугун Муборак шаҳрида Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан ёшлар лигаси ўйин бўлиб ўтди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан устунликни вакилларимиз ўз қўлига олди. Биринчи хавфли ҳужумни "қалдирғочлар"нинг япониялик легионери содир этди. Юнус Очилдиев ҳужумни огоҳлантириш билан тўхтатди. Шундан сўнг ташаббус "Машъал" тарфига ўтди ва 10 дақиқада Элдор Шомуродов ўнг қанотдан ҳужумчиларни алдаб ўтиб Мурод Зуҳуров дарвозасини  ишғол этди.  Бу голни қисқача айтганда Нилмар исмли футболчининг Зуҳуровга урган голини эслаш кифоя. Иккинчи гол орадан беш дақиқа ўтганда аввалги голни нусхаси такрорланди. Акром Комиловни қанотидан иккинчи гол ҳам киритилди. Ушбу гол муаллифи ҳам яна  Элдор Шомуродов. Бўлимнинг қолган дақиқалари майдон марказида ўтди ва биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармади.

Учрашувнинг иккинчи бўлими кескин ҳужумлар билан бошланди. 50 дақиқада Достон Ҳамдамов томонидан киритилган голни қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатда деб топди. Ҳисобни қисқартиришга уринган меҳмонлар кўпроқ ҳужумга эътибор берди. Алибобо Раҳматуллаевни жаримадан берган зарбасини дарвоза тўсини бартараф этди. Шоҳжаҳон Аббосовни қанотдан ошириб берган зарбасини Холмурод Холмуродов дарвозага йўллай олмади. Аббос Шодмонов иккинчи бўлимда майдонга тушиб бир неча бор рақиб дарвозаси томон аниқ зарбалар йўллади. 78 дақиқада Отабек Шукуров жарима майдони ичида содир бўлган вазиятда ишончли ҳаракат қилиб зарбани бартараф этди. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" ёшлари иккинчи ғалабасига эришди.

"Машъал" - "Бунёдкор"  2:0 (2:0)
Голлар:
1-0 Элдор Шомуродов (10), 2-0 Элдор Шомуродов (15)
Огоҳлантириш: Юнус Очилдиев
Ҳакамлар: Дилмурод Каримов, Фарҳод Усмонов, Комил Расулов, Суҳроб Сатторов
Назоратчи: А.С.Абдуллаев

"Машъал": Жавоҳир Илёсов, Искандар Шайқулов, Юнус Очилдиев, Қаҳрамон Баҳодиров, Элдор Эргашов, Ихтиёр Тошпулатов, Шоҳрух Достонов, Акмали Раҳимзода, Холмурод Холмуродов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров
Захирадан майдонга тушганлар:  Жасурбек Абдураҳмонов, Шоҳжаҳон Аббосов, Сирож Раҳматуллаев, Жамшид Шодиев, Аббос Шодмонов, Омонуллохон Мурзаев

"Бунёдкор": Мурод Зухуров, Хасан Искандаров, Шаҳзод Абдураҳимов, Зокир Нурматов, Акрам Комилов, Аҳрор Умаржонов, Достон Ҳамдамов, Минорио Сота, Сардор Азимов, Алибобо Раҳматуллаев, Санжар Рихсибоев
Захирадан майдонга тушганлар: Абдукарим Муҳаммедов, Шоҳруҳ Умархўжаев, Григорий Пагасов, Жаҳонгир Ҳожамов, Санжар Қодирқулов, Темур Аюпов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика