Latest news

10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  1 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  1 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  8 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  10 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  13 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  23 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  18 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  248 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0

Ёшлар лигаси. 10-тур. "Насаф" - "Пахтакор" 6:1 News

Ёшлар лигаси. 10-тур. "Насаф" - "Пахтакор" 6:1

Ёшлар лигасининг 10-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашуви қолдирилганди.
Аслида 31 май куни ташкил этилиши керак бўлган баҳс "Баркамол авлод" ўйинлари туфайли қолдирилганди.

19-дақиқада Дониёр Нарзуллаевга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини Акрам Баҳритдинов аниқ амалга оширди - 1:0.

Орадан уч дақиқа ўтгач ўнг қанотдан бошланган ҳужумни Азамат Алланиязов самарали якунлади - 2:0.

40-дақиқада Сирожиддин Қўзиев чамаси 35 метрлар узоқликдан кучли ва аниқ зарбаси билан Рибкин қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди - 3:0.

51-дақиқада ўнг қанотдан Дониёр Нарзуллаев узатиб берган тўпни Шароф Муҳитдинов узоқ бурчакка кучли зарба билан аниқ йўллади - 4:0.

53-дақиқада бу гал чап қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни Дониёр Нарзуллаев боши билан яқин масофадан дарвозага йўллади - 5:0

68-дақиқада Дилшод Хушбаков чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди ва дарвозани пастки узоқ бурчагини нишонга олди - 6:0.

85-дақиқада Абдулазиз Юсупов узоқ масофадан кучли зарбаси билан орадаги фарқни қисқартирди - 6:1.

Учрашув мана шу ҳисоб билан тугади.
 

"Насаф" - "Пахтакор" 6:1

Голлар:
Акрам Баҳритдинов 19 пенальти, Азамат Алланиязов 21, Сирожиддин Қўзиев 40, Шароф Муҳитдинов 51, Дониёр Нарзуллаев 53, Дилшод Хушбаков 68 - Абдулазиз Юсупов 85

"Насаф":
30. Ўткир Юсупов, 3. Абдулазиз Нишонбоев, 7. Акрам Баҳритдинов, 8.  Сирожиддин Қўзиев, 11. Шароф Муҳиддинов, 15. Азамат Алланиязов, 16. Дониёр Нарзуллаев, 20. Улуғбек Дадабоев (13. Бунёд Шодиев, 46), 22. Фаёз Азимқулов, 28. Диёр Каримов (с).

Захира: 1. Михаил Наумов, 4. Ғолиб Ғайбуллаев, 10. Ислом Рашидхонов, 9. Дилшод Хушбаков, 33. Дилмурод Жумаев, 55. Жўрабек Маннонов.

"Пахтакор": 1. Никита Рибкин, 5. Ҳожиакбар Ҳайдаров, 6. Дилмурод Қодиров, 7. Равшан Хурсанов, 15. Иззатилла Абдуллаев, 18. Достон Ибрагимов, 20. Муҳсин Убайдуллаев (с), 28. Игорь Рогованов, 29. Алишер Мирзаев, 34 Абдужамол Исроилов, 35. Аббос Отахонов (24. Рамзиддин Тўхтаназаров, 46).

Захира: 30. Акмал Турсунбаев, 14. Исломбек Каримов, 22. Абдулазиз Юсупов, 26. Саиджамол Давлатжанов, 38. Жамшид Юсупов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика