Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  15 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Ёшлар Биринчилиги: «Олмалиқ» - «Локомотив» 0:6 News

Ёшлар Биринчилиги: «Олмалиқ» - «Локомотив» 0:6

Ўзбекистон Ёшлар Биринчилиги 15-тур учрашивида «Локомотив» клублари ёшлари Олмалиқ шаҳрида жойлашган стадионда «Олмалиқ» клуби ёшларига қарши майдонга тушди.
Меҳмон жамоа «Локомотив» учрашувни тезкор ҳужумлар билан бошладилар. Натижа тез куттириб қўймади. Мехмонлар ҳисобни очдилар. Собир Усмонхўжаев қанотдан узатилган тўпни Никита шквирин қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. 0:1. «Локомотив» ушбу голдан кейин ҳужумга зўр бердилар ва орадан 3 дақиқа ўтиб Салим Мустафоев мезбонлар дарвозасини нишонга олди. 0:2.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкорликни сусайтирмаган жамоалар ижросида «очиқ футбол» бошланди. Бу эса ўйиндаги устунликни ҳисобда олдинда бораётган темирйўлчилар томонига ўтишии таъминлади. Ҳужумга зўр берган «кончилар» яна тўрт марта ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юбордилар. «Темирйўлчиларнинг» учинчи голига яна Собир Усмонҳўжаев муаллифлик қилган бўлса, иккинчи бўлимда майдонга тушган Карен Абрамов икки бора ва Дилшод Рахматуллаев бир марта гол киритиб ҳисобни жудаям йирик кўринишга олиб келдилар. Мезбонлар шу куни кўплаб хужум уюштирган бўлсаларда аммо «Локомотив» дарвозасини аниқ нишонга ола билмадилар. Учрашув «Локомотив»нинг йирик ғалабаси билан якунланди.

Ёшлар Биринчилиги, 15-тур учрашуви
9 август, жума
«Олмалиқ» (Олмалиқ) - «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар
: В. Қосимов (Қарши), С. Еремеев, Р. Лутфуллин, Д. Пислигин (барчаси Тошкент шахридан).
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
Голлар: С.Усмонҳўжаев (7, 51), С.Мустафоев (10), К.Абрамов (52, 70), Д.Рахматуллаев (83)
«Олмалиқ»: Н.Шквирин, С.Садирдинов, Ф.Қосимжонов, Д.Расулжонов, Б.Тожибоев, Э.Мамасолиев, Ш.Мирзаев, М.Абдуллаев, А.Абдухамидов, А.Қурбонов, Ж.Жайнаков,
«Локомотив»: С.Ахмедхонов, Н.Ефременко, И.Суюнов, Д.Усмонов, Қ.Рўзиев, С.Усмонҳўжаев С.Мустафоев, У.Эрназаров, М.Олимов, И.Алибоев, С.Рахмонов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика