Latest news

15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  0 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  2 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  7 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  2

Ёш “қалдирғочлар” - халқаро фестиваль ғолиби! News

Ёш “қалдирғочлар” - халқаро фестиваль ғолиби!

“Бунёдкор” футбол мактабининг 2002 йилда таваллуд топган болалардан иборат жамоаси Жанубий Кореянинг Хвасеонг шаҳрида ташкил этилган “Осиё ёшлар футбол фестивали”да ғолиб чиқишди
Жамоа фестиваль доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида мьянмалик тенгдошлари устидан 8:2 ҳисобида устун келишганди. Кеча фестиваль ўз ниҳоясига етди ва унда ёш “қалдирғочлар” ўзбек футболи мактабининг довруғини барча иштирокчиларга намойиш этишди!

Фестивалдаги тадбирлар ҳақида биз жамоамиз сафардан қайтиб келгач, батафсил маълумот берамиз. Бугун эса фестиваль доирасидан ўрин олган ўртоқлик учрашувлари натижалари билан таништириб ўтамиз. Барча жамоалар кунига иккитадан ўйинлар ўтказишди. Ҳар бир бўлим 30 дақиқадан иборат бўлгани учун, бу болакайларга қийинчилик туғдирмади. Демак “Бунёдкор” жамоаси иштирокидаги ўйинлар натижаси ва улардаги киритилган голлар муаллифлари билан танишинг:

8 август. Непал – 3:3 (Диёрбек Раҳимқулов, Иззатилла Орифов, Отабек Жўрақўзиев).

​Фаластин – 5:1 (Абдурауф Бўриев – 3 та, Жасурбек Абдулбеков, Жалолиддин Содиқов).

9 август. Мўғилистон – 10:1 (Диёрбек Раҳимқулов – 3 та, Отабек Жўрақўзиев ва Иззатилла Орифов – 2 тадан, Жалолиддин Содиқов, Аюбхон Умархўжаев, Абдурауф Бўриев).

​Корея СФА – 2:1 (Диёрбек Раҳимқулов – 2 та).

10 август. Жанубий Корея – 2:0 (Отабек Жўрақўзиев,Жалолиддин Содиқов).

​Япония – 8:0 (Отабек Жўрақўзиев – 5 та, Диёрбек Раҳимқулов, Абдурауф Бўриев, Иззатилла Орифов).

Шу тариқа “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари “Осиё ёшлар футбол фестивали”нинг бош совринини қўлга киритдилар! Биз олис Хвасеонг шаҳрида Ўзбекистон байроғини баланд кўтарган тарбияланувчиларимизни, делегация раҳбари Абдулла Зурапов, мураббийлар Баходир Маҳкамов, Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаевларни бу муваффақият билан муборакбод этамиз!
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика