Latest news

09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  7 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0

Ёш қаламкашлар диққатига! Севимли жамоангиз ҳақида мақола ёзишни истайсизми? News

Ёш қаламкашлар диққатига! Севимли жамоангиз ҳақида мақола ёзишни истайсизми?

Tags :  Футбол
Фараз қиламиз, сиз футболни ҳаддан ташқари яхши кўрасиз ва футбол ҳақида ёзгингиз келади.

Бунинг учун "Championat.asia" сайти Сизга қулай имкониятни тақдим этади. Айтайлик, сиз вилоятда истиқомат қиласиз ва сиз яшаб турган ҳудудда футбол жамоаси бор. (Аммо у ердаги футбол матбуотда кўп ёритилмайди). Сиз ўша жамоага мухлислик қиласиз, шу жамоа ҳақида одамлар кўпроқ нарса билишини хоҳлайсиз. Бу олий лига, биринчи лига, балки иккинчи лига жамоаси бўлиши мумкин. 

Агар сизда футбол журналистикасига қизиқиш бўлса-ю, ёзганларимни қаерда чиқарсам бўлар экан деб ўйлаб юрган бўлсангиз, биз сиз учун имконият эшигини очишга тайёрмиз. Биз доим айтиб келганмиз, сайтимиз эшиги ҳамма учун бирдек очиқ. Биз сизнинг қаламингизга мансуб футболга оид воқеа, хабар ва бошқа мавзулар сайтимизда чиқишини хоҳлаймиз. 

Фақат бунинг учун сиздан талаб қилинадигани шу - асосан ўзингиз истиқомат қилаётган ҳудуд футболини ёритиш. Агар футбол журналистикасига қизиқиш туфайли мен ҳам нимадир ёзишни хоҳлайман деб ўйласангиз, марҳамат, ижод маҳсулингизни бизга жўнатинг. Биз қаламкашлар учун "Мен ҳам ёзишни хоҳлайман" имкониятини ташкил қилиб берамиз. 

Шуни унутманг, ёзадиганларингиз фақат ўзингиз яшаб турган ҳудуд футболига оид бўлиши керак. Яъни, биз Ўзбекистон терма жамоаси, бош мураббийи, ЎФФ ёки ПФЛ ҳақидаги мақолаларни қабул қилмаймиз. Фақат ўзингиз ичидан кузатиб юрган ҳудуд футболига оид материалларнигина кўриб чиқиб сайтда бериб боришга ҳаракат қиламиз.

Европа футболини севадиган ўқувчиларимиз учун ҳам имконият бор. Ўз севимли жамоаингиз ҳақида мақола ёза олсангиз уни ҳам бизга юборинг. Таҳририятга маъқул келган мақолалар албатта сайтда чоп этилади.

Ўзингиз ёзган футболга оид мақолаларни қуйидаги электрон почтаси ёки телеграм манзилига юборишингиз мумкин.

championatasia@bk.ru

https://t.me/CA_admin


Айтганча, мақолани ёзиб бўлгач, исм-шарифингиз, ёшингиз, қаерда истиқомат қилишингиз ҳамда телефон рақамингизни ёзиб юборишни унутманг. (Агар мақолага оид фотосуратлар бўлса янада яхши). 

Таҳририят. 


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика