Latest news

09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  5 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4

Ёш қаламкашлар диққатига! "Мен ҳам ёзишни хоҳлайман" имконияти News

Ёш қаламкашлар диққатига! "Мен ҳам ёзишни хоҳлайман" имконияти

Фараз қиламиз, сиз футболни ҳаддан ташқари яхши кўрасиз ва футбол ҳақида ёзгингиз келади.

Бунинг учун "Championat.asia" сайти Сизга қулай имкониятни тақдим этади. Айтайлик, сиз вилоятда истиқомат қиласиз ва сиз яшаб турган ҳудудда футбол жамоаси бор. (Аммо у ердаги футбол матбуотда кўп ёритилмайди). Сиз ўша жамоага мухлислик қиласиз, шу жамоа ҳақида одамлар кўпроқ нарса билишини хоҳлайсиз. Бу олий лига, биринчи лига, балки иккинчи лига жамоаси бўлиши мумкин. 

Агар сизда футбол журналистикасига қизиқиш бўлса-ю, ёзганларимни қаерда чиқарсам бўлар экан деб ўйлаб юрган бўлсангиз, биз сиз учун имконият эшигини очишга тайёрмиз. Биз доим айтиб келганмиз, сайтимиз эшиги ҳамма учун бирдек очиқ. Биз сизнинг қаламингизга мансуб футболга оид воқеа, хабар ва бошқа мавзулар сайтимизда чиқишини хоҳлаймиз. 

Фақат бунинг учун сиздан талаб қилинадигани шу - асосан ўзингиз истиқомат қилаётган ҳудуд футболини ёритиш. Агар футбол журналистикасига қизиқиш туфайли мен ҳам нимадир ёзишни хоҳлайман деб ўйласангиз, марҳамат, ижод маҳсулингизни бизга жўнатинг. Биз қаламкашлар учун "Мен ҳам ёзишни хоҳлайман" имкониятини ташкил қилиб берамиз. 

Шуни унутманг, ёзадиганларингиз фақат ўзингиз яшаб турган ҳудуд футболига оид бўлиши керак. Яъни, биз Ўзбекистон терма жамоаси, бош мураббийи, ЎФФ ёки ПФЛ ҳақидаги мақолаларни қабул қилмаймиз. Фақат ўзингиз ичидан кузатиб юрган ҳудуд футболига оид материалларнигина кўриб чиқиб сайтда бериб боришга ҳаракат қиламиз. 

Ўзингиз ёзган футболга оид мақолаларни қуйидаги электрон почтага юборишингиз мумкин.

championatasia@bk.ru

Айтганча, мақолани ёзиб бўлгач, исм-шарифингиз, ёшингиз, қаерда истиқомат қилишингиз ҳамда телефон рақамингизни ёзиб юборишни унутманг. (Агар мақолага оид фотосуратлар бўлса янада яхши). 

Таҳририят. 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика