Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  0 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  3 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

Ёш "машъалчилар" "Умид ниҳоллари-2015"га тайёрланмоқда News

Ёш "машъалчилар" "Умид ниҳоллари-2015"га тайёрланмоқда

Шу йилнинг май ойида Хоразмда мактаб ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Умид ниҳоллари-2015" мусобақаси бўлиб ўтади.
Шу мусобақанинг саралаш босқичида "Машъал" академиясининг ёш футболчилари ҳам иштирок этади. Спортнинг футбол тури бўйича Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қилиш учун тўққиз нафар футболчимиз жалб этилган. Ушбу футболчилар вилоят терма жамоаси учун ўтказилаётган йиғинларда иштирок этмоқда. Биринчи йиғинни Қаршида бошлаган ушбу жамоага бош мураббий этиб Нурали Султонов тайинланган бўлса, "Машъал"  аёллар жамоасида  бош мураббийи бўлиб иш олиб бораётган Шерзод Андаев ёрдамчи мураббий бўлган.

Қаршида ташкил этилган биринчи йиғинда тўққиз нафар футболчимиз иштирок этди.

Булар: Бекзод Турсунов, Сиявуш Ёқубов, Шаҳбоз Ботиров, Дониёр Умаров, Муҳриддин Шамсиддинов, Зафар Акрамов, Достон Ҳайдаралиев, Жаҳонгир Мақсудов, Ёдгор Назаров.

Бу жамоа Қашқадарё вилоят ҳокими кубоги мусобақасида ҳам иштирок этди. Битта ғалаба ("Бинокор" 4:2), иккита дуранг ("Олимпия" 0:0, "Насаф" 2:2), битта мағлубият ("Шўртан" 0:1) қайд этиб "А" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Ярим финалга эса фақатгина биринчи ва иккинчи ўрин соҳиблари йўл олди.

"Умид ниҳоллари-2015" жамоасининг навбатдаги йиғини февраль ойининг сўнггида Қаршида ташкил этилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика