Latest news

15:05Патрик Виейра "Арсенал"нинг "Манчестер Юнайтед"дан мағлуб бўлиши сабабларини айтди  0 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  8 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10

Ёш ҳакамлар синовдан ўтишди News

Ёш ҳакамлар синовдан ўтишди

Кеча пойтахтимизда сўнгги йилларда ҳакамлик мактабида таҳсил олиб, ўз ҳудудларида фаолият олиб бораётган ёш ҳакамлар синовдан ўтказилди.
“Ёшлик” спорт мажмуаси ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида олиб борилган имтиҳонда 38 нафар ҳакам иштирок этди. Синовга чақирилганлар 63 кишини ташкил этганди. Турли сабабларга кўра 25 нафар ҳакам имтиҳонга ташриф буюрмади.



Ҳакамлар дастлаб икки гуруҳга бўлинган ҳолда тезкорлик бобида синовдан ўтишди. Ҳар бир иштирокчи 40 метр масофани 6,2 сонияда 6 марта босиб ўтиши лозим эди. Бундан барча ижобий баҳо олди. Бироз танаффусдан сўнг ФИФА-тестига навбат келди. Энди ҳакамлар 150 метр масофани 30 сонияда югуриб ўтиши, 50 метр масофани 45 сонияда юриб ўтказиши ва худди шу тартибда стадионни 12 марта айланиб ўтиши керак эди. Масофанинг умумий узунлиги 4800 метрни ташкил этган бу синовдан 7 киши ўта олмади. 20-25 ёш оралиғида бўлган ёш ҳакамларни мазкур тестдан ўтиш жараёнида жисмонан тайёр эмаслиги афсусланарли ҳолат. Негаки баъзи ҳакамлар 3 айланадан сўнг югуриш йўлакчасидан чиқиб кетишга мажбур бўлди.



Жисмоний текширувдан муваффақиятли ўтган 31 нафар ҳакам ЎзДЖТИда ёзма имтиҳонга таклиф этилди.

Куннинг иккинчи ярмида ўтган бу синовда иштирок этиб шунга амин бўлдимки, ҳакамлик касбини эгаллашни мақсад қилган ёшларда бу касбга нисбатан меҳр ва эътибор у қадар кучли эмас. Ёзма имтиҳон шартлари жудаям оддий кўринишда бўлди. Ҳар бир иштирокчига 9тадан савол тарқатилади. Шу саволлардан энг камида 7тасига тўғри жавоб ёзган ҳакам 2015 йилги мавсум учун ўтказиладиган ҳакамлар синовига таклиф этилади. 9та саволга жавоб ёзиш учун иштирокчиларга 45 дақиқа вақт берилди.



Дастлабки гуруҳда 16 нафар ҳакам, иккинчи гуруҳда эса 15 нафар ҳакам саволларга жавоб йўллашди. Имтиҳон комиссияси синов бошланишидан олдин ҳар бир иштирокчини телефонини ўчириб назоратчи олдидаги столга қўйиши талаб этилди. Биринчи гуруҳ синови якунлангач аудиторияга иккинчи гуруҳ ташриф буюрди. “Гуруч курмаксиз бўлмайди” деганларидек, бу гуруҳда шпаргалкадан фойланаётган иштирокчи чиқиб қолди. Ўз ёнига қўшимча телефон олиб кирган жиззахлик ҳакам телефон хотирасида сақланган жавоблардан фойдаланишга урингани учун имтиҳондан чиқариб юборилди.

Имтиҳон якунида барча иштирокчиларни жавоблари текширувдан ўтказилди ва баҳолар эълон қилинди. Ёзма имтиҳондан муваффақиятли ўтган ҳакамлар 18 нафарни ташкил этди. Бу ҳакамлар февраль ойида 2015 йилги мавсум учун ўтказиладиган имтиҳонларга таклиф этилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика