Latest news

19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  3 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1

Ёш футболчиларимиз Хоразм вилоят ҳокими ҳузурида News

Ёш футболчиларимиз Хоразм вилоят ҳокими ҳузурида

Куни кеча Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг икки нафар футболчиси – Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машариповлар туғилиб ўсган Урганч шаҳрида тантанали равишда кутиб олинганлиги ҳақида хабар бергандик.
Жаҳон чемпионати иштирокчиларини Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожонов қабул қилди. Учрашув чоғида П. Бобожонов ёшларимизнинг маҳоратига муносиб баҳо бериб, бундан кейинги фаолиятларида ҳам омадлар тилади. Футболчиларимизга ва уларнинг биринчи мураббийи Олимбой Давлетовга ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида зарбоп тўн кийгизилди. Шунингдек, барчасига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Ўз навбатида иқтидорли ёш “чарм тўп” усталари Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машариповлар вилоят ҳокимлиги томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва эътироф учун самимий миннатдорчиликларини билдиришди. Келгусида ўзбек футболи довруғини янада юқори чўққиларга кўтаришга куч-ғайратларини аямасликларини таъкидлашди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика