Latest news

23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  0 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  0 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  9 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  196 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0

Ёрқин Назаров: "Йигитларда чарчоқ бор дея ҳавотирланаётган эдим" News

Ёрқин Назаров: "Йигитларда чарчоқ бор дея ҳавотирланаётган эдим"

"Турон" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Суперлиганинг 15-тур ўйинидан (1:0) сўнг мезбон жамоа устози Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ёрқин Назаров: "10 кун ичида учинчи ўйинимизни ўтказаётгандик, шу сабабли йигитларда чарчоқ бор дея ҳавотирланаётган эдим. Йўқ, охиригача чидаб беришди. "Насаф" Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу ғалабага эришиш осон бўлмади. Ҳаммани табриклайман".

- Ўзбекистон Кубоги чорак финалида ҳам "Насаф"га қарши ўйнашингиз керак экан...

- Тўғрисини айтадиган бўлсак, "Насаф"га қарши тушишни хоҳламагандик, қаршиликларга қарши баҳс учун икки баравар куч билан тайёргарлик кўрамиз.

- Ўтган турда "Бухоро"га қарши баҳсдаги ғалабани кўпчилик тасодиф деганди. Бугун жамоа ўша гаплар ҳақиқатга тўғри келмаслигини исботлаб қўйдими?

- Тасодиф дейишдими, йўқми, ҳозир бу нарсаларга вақт йўқ. Ким билан ўйнашимиздан қатий назар Суперлигада жон сақлаб қолиш учун ҳар бир ўйинда очко олишимиз керак.

- Бугунги баҳсга кўплаб мухлислар ташриф буюришди...

- Водийда футболни яхши кўришади. "Турон", "Андижон"... Бундай ишқибозлар қаршисида тўп тепиш йигитларга куч бағишлайди. Баҳсдан аввал бу учрашувга кўп одам келади дейишганди. Мухлислардан миннатдорман.

- Кейинги ўйин "Сурхон"га қарши меҳмонда бўлади. Ушбу жамоага қарши қандай тайёргарлик кўрасиз?

- Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. Олдинроқ "Бухоро" учрашувларини кўрдик, яқинда "Насаф"никини, энди "Сурхон"никини томоша қиламиз. Навбатдаги баҳсда ҳам ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика