Latest news

19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  31 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7

Ёрқин Назаров: "Қайсидир жамоадан қўрқсак, Суперлигада қатнашишнинг нима кераги бор" News

Ёрқин Назаров: "Қайсидир жамоадан қўрқсак, Суперлигада қатнашишнинг нима кераги бор"

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Турон" — "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Яйпан аҳлини ва "Турон" мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман. Раҳбариятга ва футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Мазкур баҳс ҳал қилувчи мақомда эди. "Сўғдиёна"дан уч очко тортиб ололмасак, буёғига қийин бўлишини шогирдларимга айтгандим. Барака топишсин, улар вазифаларни икки таймда ҳам 90-95% бажарди. Қийин ўйин бўлди. "Сўғдиёна" шаклланган жамоа ҳисобланади. Ғалаба интригани сақлаб қолишмизга ёрдам берди. Бугун "Қизилқум" ва "Олимпик" 2 очкодан маҳрум бўлди ва биздан кўп узоқлашмади. Биз эса "Бухоро"ни қувиб ўтдик. Суперлигада қолиш умидимиз бор. Олдинда 4 та ўйин бизни кутиб турди. Ишлашда даврҳом этамиз. 

- "Сўғдиёна"да ҳам бир муддат фаолият олиб боргансиз. Улардаги кўп футболчининг салоҳиятини яхши биласиз. Бугунги ғалабада бунинг боғлиқлиги борми?

- Тўғри, кўпчилигини яхши биламан, лекин "Сўғдиёна"да ўйин услуби ўзгарган. Шунга қарамай, уларга қарши тўғри таркиб танлай олдик. Қолаверса, муносиб тактика қўлладик. Хатолар бизга қиммат тушарди, бироқ йигитлар барча вазифани тўғри бажарди. Жиззахликлар биринчи даврадан сўнг ёшарди. Уларга яхши футболчилар бор. 

- Йўқотишлар ўрнини қандай тўлдира олдингиз?

- Таъкидлаганингиздек йўқотишларимиз бор. Муртозаев эртадан машғулотларга киришади. Комилов ҳам тикланиш жараёни ўтамоқда. Ёшларда дастлаб тажриба кам эди, ўйиндан ўйинга ишончи ортмоқда. Йўқотишлар ўрнини ёшлар билан тўлдиряпмиз. Улар бизни уялтиришмаяпти.

- Навбатдаги учрашувлар ҳақида фикрингиз...

- Кейинги рақибимиз ОКМК ҳисобланади. Уларнинг ОЧЛдаги ўйинларини кўрдик. Қайси жамоа билан ўйнашимиздан қатъи назар, фақат ютишимиз керак. Қайсидир жамоадан қўрқсак, Суперлигада қатнашишнинг нима кераги бор?! Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз. 

- Бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси Раҳим Давронов деб ҳисоблайсизми? Ҳужумчилар ҳам рақиб ҳимоячиларига доимий босим ўтказиши тактиканинг бир қисми эдими?

- "Сўғдиёна" бугун ҳимояда бирор марта олдинга тўпни тепиб юбормади, фақат паслар орқали вазиятга чиқишга уринди. Биз эса бундан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Фойдаландик ҳам. Ушбу ўйин услуби кўрсатмаларга асосланган эди. Энг яхши футболчига келсак, Раҳим бунга лойиқ. Лекин бугун барча ўйинчилар яхши ўйнади. Уларга баракалла деб қоламан.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика