Latest news

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  10 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  120 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

Ёрқин Назаров: "Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди" News

Ёрқин Назаров: "Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"

"Металлург" ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 8-тур учрашувидан (1:1) кейин меҳмон жамоа устози матбуот анжуманида иштирок этди.

“Томошабоп футбол гувоҳи бўлдик. Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Рақибда ҳам, бизда ҳам қулай имкониятлар юзага келди. Шу сабаб, бугунги дуранг натижа адолатли бўлди.

Жамоанинг келажаги борасидаги қарорлар яқин кунларда маълум бўлади. Агар, ҳозирги таркиб сақлаб қолинадиган бўлса, уларнинг ёнига 3-4 нафар футболчи қўшиб, иккинчи даврага тайёрланамиз. Молиявий имкониятлар чекланадиган бўлса, U21 ва U19 жамоасидаги футболчилардан фойдаланамиз. “Турон” нафақат мавсумни якунлайди, келгуси мавсумда ҳам фаолиятини давом эттиради.

Йўқотадиган нарсамиз йўқ эди ва ғалаба учун келган эдик. Дебют баҳсимда дуранг қайд этилди. Умид қиламанки, ғалабалар ҳали олдинда.

Бекободга келишимиздан олдин жамоа билан машғулотлар ўтказдик ва йигитлар 50-60 фоиз кўрсатмаларни бажаришди. Ҳали ўз устимизда ишлашимиз лозим. Учрашув сўнгида жисмоний жиҳатдан толиқиб қолдик. Тактик жиҳатдан ҳам баъзи камчиликлар кўзга кўринди”, – деди Назаров.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика