Latest news

10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  15 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  1 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  4 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  0 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  101 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  1 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  28 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  2 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  26

Ёрқин Назаров: "Айрим футболчиларимиз Суперлигада ўйнашга тайёр эмас" News

Ёрқин Назаров: "Айрим футболчиларимиз Суперлигада ўйнашга тайёр эмас"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Андижон" (4:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдирди.



 

 Ўйин ҳақида

- Авваломбор, "Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақидага айтадиган бўлсам, рақиб чиндан ютди, бу борада гап-сўзга ўрин йўқ. Айтиш мумкин, таркибимиздаги ёш йигитларнинг кўпчилиги Суперлигада ўйнашга тайёр эмас. Уларга тушунтираяпмиз, машғулотларда айтаяпмиз, лекин аксарият ёш футболчиларга Суперлигада ўйнашга ҳали эрта эканлиги кўриниб қолаяпти. Келажакда балки ўйнаб кетишар, лекин ҳозирча улар тайёр эмас. Таркиб йиғганимизда бизда дарвозабонларни ҳам ёшлардан таклиф этганимиз бизни хато бўлган. Дарвозабон барибир тажрибали бўлиши керак. Бизда иккита ёш дарвозабон бор.

Бугун "Сўғдиёна" яхши ўйнаб ютиб кетди. Лекин кўрган бўлсангизлар, 4 та зарба ва 4 та гол. Бунда дарвозабонни айбдор қилмаяпман, шунчаки эътибор қаратсангиз бугун шунақа ҳолат бўлди. Ёш футболчиларни таркибга жалб этиш яхши, келажакда уларни Суперлига ўйинларига тайёрлаб борамиз. Лекин дарвоза чизиғида тажрибали футболчи ҳаракат қилиши шарт. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз.

- Ўйин Жасур Жалолиддинов атрофида ташкил эталаяпти. Унинг тажрибаси юқори эмаслиги панд бериб қўймасмикан? Ўтган ўйинда у пенальтини ҳам голга айлантира олмаганди...


- Бу холат "Андижон" жамоаси ўйинларига таъсир қилаётган бўлса ҳам, бизда бу чизиқда бошқа тажрибали футболчи йўқ. Унинг позициясида Комрон Сайдалиев бор, лекин у ҳам ёш футболчи. Бир мухлис айтганди, Жасур ўзи эндигина 18 ёшга тўлган бўлса, биз ундан лидерликни талаб қилишимиз тўғримикан деб. Жасур ўйинни ўзига олишга уринмоқда, лекин барибир у ҳали ёш. Қўлидан келганича ҳаракат қилаяпти.

- Клубдаги молиявий холат майдонда ўзининг натижасини кўрсатмаяптимикан?


- Йўқ, ундай деб ўйламайман. Жиззахга келгунимизга қадар ва бу ерда яшаган меҳмонхонамиз, умуман шароитлар барчаси аъло даражада бўлди. Энди молиявий холат ҳақида айтадиган бўлсак, озгина камчиликлар бор. Лекин жамоамиз футболчилари буни яхши тушуниб туришибди, ҳаммаси ойлик маошларини олишади. Бизда таркибимиз аксарият ёш футболчилардан иборат эканлиги натижага таъсир кўрсатаяпти. Урилган ва ўтказиб юборилган голларда ҳам бу нарса кўзга ташланаяпти. Футболчиларнинг фамилия исмларини ошкор қилмайман, лекин айримлари Суперлигада ўйнашларига эрта.

- Жамоа таркибини иккинчи даврада тажрибали футболчилар билан тўлдириш режаси борми?


- Ҳали бу борада клуб раҳбарияти билан гаплашмадик. Лекин таркибга ўзгартириш киритмасак бўлмайди. Тажрибали футболчилар оламизми ёки ёш футболчиларга ишонишда давом этамизми, вақт кўрсатади. Суперлигада ўйнай оладиган ёш футболчилар ҳам бор. Лекин такрор айтаман, бизни жамоада айрим футболчилар Суперлигада ўйнашга тайёр эмас.

- Тезкор гол "Андижон"нинг ўйинига қандай таъсир қилди?


- Тўғри, тезкор гол режаларимизни ўзгартириш киритиб борди. Ўтган ўйинда ҳам иккинчи бўлимда яхши ўйнагандик. Йигитлар биринчи бўлимда ҳаяжонланиб қолишди, балки Жасур Ҳасановни майдонда кўриб шундай холатга тушишгандир. Жамоамиз аксарият ўйинларнинг иккинчи бўлимини яхши ўтказмоқда.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика