Latest news

20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  7 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  18 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  9 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  7 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  15 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  12 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  10 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  7

Ёқуб Сауд Ал Сабаҳи: “Ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим эмас” News

Ёқуб Сауд Ал Сабаҳи: “Ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим эмас”

Куни кеча Уммон ўсмирлар терма жамоаси “ЖАР” стадионида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита назорат учрашувини ўтказди.

Дастлабки баҳсда вакилларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, жавоб учрашувида дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди. Ушбу ўйинлардан сўнг Уммон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-   Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказган бўлсак дастлабкисида йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик. Иккинчисида эса нурсиз дуранг қайд этдик. Бу футбол, унда қандай натижа қайд этилишини ҳеч ким билмайди.  Бу ўртоқлик учрашуви унда натижа муҳим эмас, энг муҳими футболчиларимизни Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрлаш.

Ҳозир барча чизиқларимизда муаммолар бор. Мусобақа бошлангунга қадар ушбу муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жуда ҳам кучли. Айниқса еттинчи ва ўнинчи рақамли футболчилар яққол ажралиб туришди. Мен юртингизга тўр маротаба ташриф буюрганман. U – 16 терма жамоаси билан бундан 4, 5 йил олдин ёрдамчи мураббий сифатида Ўзбекистонга ташриф буюрганман. Биз бундан ташқари яна бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушамиз Ўшанда ҳам терма жамоангиз билан ўртоқлик учрашувида майдонда куч синашгандик”, - дейди Уммон терма жамоаси бош мураббийи Ёқуб Сауд Ал Сабаҳи.

Жаҳонгир Сотволдиев


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика