Latest news

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  2 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  4 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  9 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

"Йўқол, Эвра". Мухлислар "Марсель" ҳимоячисига ўз муносабатларини билдиришди + ФОТО News

"Йўқол, Эвра". Мухлислар "Марсель" ҳимоячисига ўз муносабатларини билдиришди + ФОТО

Ҳафтанинг энг катта жанжали Марселда содир бўлди.

Европа лигаси доирасида "Гимараеш"га қарши ўйин олдидан французлар ҳимоячиси Патрис Эвра унга эътироз билдириб бақирган мухлисни тепади. Шундан сўнг, УЕФА дарҳол интизомий иш очади, "Марсель" эса ана шу суриштирувлар вақтида ўйинчини клубдан четлаштирди. Ҳозирча у жамоа билан машғулот ҳам ўтказа олмайди, ўйинга ҳам туша олмайди.


"Марсель" - "Кан" (5:0) учрашуви олдидан Эвранинг кийиниш хонасидаги жойи мана шундай кўриниш олди.


Ўз навбатида, Эвра билан боғлиқ ўзига ҳос тарих трибуналарда асосий мавзу бўлди.


Асосий баннер: "Сен клубдан ҳам муҳимроқман деб ўйладинг. Сени бизнинг рангларда кўришни хоҳламаймиз. Йўқол, Эвра".



Бошқа бир баннерда шундай ёзилди: "Ўз футболкангга муҳаббат. Мухлисларга хурмат. Профессионализм. Нима, биз жуда кўп нарса сўрадикми?"



Яна бир баннерга эса инглиз тилида ёзишди: "This Game Is Over" (Бу ўйин тугали).

Бу ерда "Марсель" мухлислари енгил сўз ўйини қилишган. Боиси, Эвра ижтимоий тармоқларда юқоридаги услубда тез-тез футболни севишини ёзади (I love this game).


Эвра бундай ҳолатда қачондир "Марсель"га қайтишини тасаввур қилиш қийин.



Бу ҳозирча Эвранинг "Марсель" экипировкасидаги охирги сурати. Мухлис тепилганидан сал ўтиб олинган сурат.

Патрис Эвранинг ўзи эса вазиятга оптимистларча ёндашмоқда. Бу нарса унинг инстаграмдаги постида кўзга ташланади: "Яхши натижа ва ажойиб иш, йигитлар. Сиз билан фахрланаман. "Марсель"нинг барча ҳақиқий мухлисларига раҳмат. Мен улардан ажойиб қўллаб-қувватлашни оламан".

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика