Latest news

21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  6 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  11 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  16 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  33 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  15 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  8 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0

Ёмон туш News

Ёмон туш

Футболга муккасидан кетган бир танишим кўрган тушини гапириб берди.

- Ака, жуда бир ғалати туш кўрибман, - дейди ётса ҳам, турса ҳам фақат футболни ўйлайдиган танишим. - ОФК жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини марказлашган тартибда ўтказишга қарор қилганидан бери кун-у тун шуни ўйлайман. Хаёлим шу кунларда фақат Саудия Арабистонида бўлиб қолди, чунки бизнинг қолган ўйинлар шу давлатда ўтади-да. 

- Футбол ҳақида нимани ўйласанг, шу нарса тушинга ҳам кириб чиқар экан. Терма жамоамиз Саудия Арабистонига борибди, иккита ўйинни ютибди. Ҳамма жуда хурсанд экан. Лекин Саудия билан ўйиндан олдин ОФК футболчиларимизга коронавирусга тест топширасизлар дебди. Энг ёмони мана шу пайт бўлибди: Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов ва яна икки-уч асосий футболчимизда тест жавоби мусбат чиқибди. 

- Мен эса ҳайрон эмишман, ахир аввалги иккита ўйинда бу футболчилар туппа-тузук ўйнаб берди-ку, тести ҳам жойида эди. Нимага энди ҳал қилувчи учрашув олдидан "касал" бўлиб қолишди? Энди буёғига нима бўлади, Саудия билан қандай ўйнаймиз, шуни ўйлаб турган эмишман. 

- Ўйин қанақа тугади билмайман, кейин уйғониб кетдим. Хайрият-е, туш экан. Шартта қўл-юзимни ювиб нонушта ҳам қилмай ишга кетдим. Энди кечроқ уйга вақтли бориб Ўзбекистон - Гана ўйинини кўрмоқчиман. Ака, бу оддий туш-ку, тўғрими? Ахир тест жавоблари бирданига ўз-ўзидан ёмон бўлиб чиқиши мумкинмас-ку. Шахсан мен Саудияга боргандан кейин бизга нисбатан "ўйин" қилишларига ишонмайман. 

P.S. Ўз навбатида мен унга бу фақат туш экани, ОФК адолатли ташкилот ҳамда кимдир ниманидир ўйлаб топишига асло йўл қўйиб бермаслигини уқтирдим. Танишимнинг елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлдим, енгил тин олди ва ишқилиб кейинги босқчига чиқайлик-да деб қўйди. 

Х.Холиқов. 

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика