Ёдингиздан чиқмасин, эртага "СА"нинг туғилган куни нишонланади
30 nov 2013 14:57
News
Ёдингиздан чиқмасин, эртага "СА"нинг туғилган куни нишонланади
Эртага соат 14:00да Ўзбекистон футбол федерацияси қошида жойлашган сунъий майдонда "СА-1" жамоаси "СА-2" жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Ўқувчиларимиз орзиқиб кутаётган кунга ҳам оз қолди. "Championat.asia" сайтининг ташкил топганига уч йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган шоу тадбиримизда бир қатор футболчилар иштирок этадилар.
Демак, "СА-1" жамоасига Дилшод Нуралиев устозлик қилади. Унинг таркибидан ЖЧ иштирокчилари - Сарвар Каримов (дарвозабон), Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Сиддиқов, Иброҳим Абдуллаев ҳамда Санжар Турсунов ва Тимур Ҳакимов ўрин оладилар.
"СА-2" жамоаси постини Александр Лобанов қўриқлайдиган бўлди. Майдонда эса Акбар Исматуллаев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Акмал Холматов ва Иван Нагаев тўп тепишади. Жафар Ирисметовнинг ҳам келиши кутиляпти. Биз ҳаммани ҳам таклиф эта олмадик, агар шу хабарни ўқиётган футболчиларимиз тадбиримизда иштирок этишни истасалар, ўқувчиларимиз бундан фақат хурсанд бўладилар.
Демак, кутилган кунга 23 соат қолди. Формангизни тахт қилиб қўйинг!
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments