Latest news

14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  0 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  1 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  3 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  1 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  25 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  3 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  3 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  4 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0

Ёдгор Саъдиев: Янги формат миллий терма жамоамизнинг шаклланишига ижобий таъсир қилади News

Ёдгор Саъдиев: Янги формат миллий терма жамоамизнинг шаклланишига ижобий таъсир қилади

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев "UZREPORT TV"га берган интервьюсида ЎФФ томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мана ЎФФга янги раҳбарият келганига 100 кун бўлмоқда. Федерация президенти Умид Аҳмаджоновдан бутун Ўзбекистондаги футбол мухлисларининг умиди катта! Ҳозир миллий чемпионат янги форматга ўтиляпти. Мен очиғини айтаман, менга маъқул бу формат. Нимаси билан маъқул!? Жамоаларнинг орасидаги рақобатнинг кучайишига олиб келади бу нарса. Футбол майдонидаги курашнинг ошишига олиб келади, ана шуниси билан менга жуда маъқул. Энди учрашувлар 4 даврада бўлиб ўтади. Ҳар клуб мана шу 4 давра учрашувларига алоҳида тайёргарлик кўради ва ўйинини кучайтириб олиш имконига эга бўлади. Аввалги 16 та жамоадан иборат формат миллий терма жаомамизнинг Жаҳон чемпионатларига чиқишига таъсири жиҳатидан ўзини оқламади, мени фикримча. Бу мени шахсий, субьектив фикрим.

Мана бу 12 та жамоа энди ўзини устида кўпроқ ишлайди. Про-лигадаги жамоалар Суперлигага чиқиш учун кўпроқ ҳаракат қилишади. Нега? Чунки, жамоалар Суперлигага чиқса, уларнинг таркибидаги футболчиларнинг маошлари албатта ошади ва демак бу ерда ҳар томонлама манфаат ва қизиқишлар ҳисобга олинган. Шу билан биргаликда бу формат, бизнинг миллий терма жамоамизнинг шаклланишига ҳам ижобий таъсир қилади деган умидларимиз бор.



Мен ўйлайманки, бу ўйланган лойиҳалар жуда ҳам пишиқ ва ўзбек футболини жаҳон ареналарига олиб чиқиш учун қилинаётган ишлардан бири ҳисобланади.

Минг афсус, биз 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон байроғи ҳам ҳилпирайди деб умид қилгандик, бу бизга насиб этмади. Биз энди Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги лойиҳалар ўз самарасини беради, деб ният қиламиз".


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика