Latest news

16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:30​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  0 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  1 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  12 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  20 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4

“Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи” – Рўзиқул Бердиев: “Бундай эътирофдан хурсандман” News

“Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи” – Рўзиқул Бердиев: “Бундай эътирофдан хурсандман”

Йил якунлари бўйича ўтказилган тақдирлаш маросимида “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ҳам иштирок этди.

Бу бежиз эмас албатта. Боиси “Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи” номинацияси ғолиби – Рўзиқул Саъдуллаевич бўлди. Бир неча йиллардан буён “Насаф” бош мураббийи сифатида ёшлар билан ишлаб, ижобий натижаларга эришиб келаётган мураббий бу борада бошқаларга ўрнак бўлмоқда десак янглишмаган бўламиз. Ўзбекистон олимпия терма жамоасига “Насаф” жамоасидан ўн нафар футболчи жалб этилгани ҳам фикримизни тасдиқлайди.

Тақдирлаш маросими давомида Бердиев “Насаф” жамоасининг 2019 йилдаги “Фейр плей” совринини ҳам қабул қилиб олди.

Тадбир якунига етгач, Рўзиқул Саъдуллаевич сайтимизга интервью берди.

- Очиғини айтганда, тақдирлаш маросимида “Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи” номинацияси эълон қилиниши мен учун кутилмаган воқеа бўлди. Номинация ғолиби қай тарзда аниқлангани ҳам менга қоронғу. Муносиб кўришибдими, нима ҳам дердим, бундай эътирофдан хурсандман. Барчага маълумки, “Насаф”да клуб инфратузилмасидан келиб чиққан ҳолда, академия тарбияланувчиларига эътибор қаратиб келинмоқда. Бунинг натижасида бир қатор ёшлар бўй кўрсатиб, турли ёшдаги терма жамоаларимиз таркибидан ўрин олмоқда. Ватанимиз бош жамоаси учун футболчи етказиб бераётган эканмиз, бундан ғурурланамиз ва келгусида ҳам бундай шарафли вазифани бажаришга бор кучимизни ишга соламиз.

-  “Насаф” жамоаси кетма-кет икки йил “Фейр-плей” совринини ҳам қўлга киритди. Албатта ҳар гал шогирдларимга тартиб-интизом бўйича ҳам керакли кўрсатмаларни бериб борамиз. Тўғри, футболда қўполликлар ҳам учраб туради ва футболнинг бир қисми. Лекин рақибга хурматда бўлишлик ҳам профессионалликдан далолат беради. Шу бўйича қўл остимдаги йигитларга насиҳат қилиб тураман – дейди Рўзиқул Бердиев.


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика