Latest news

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  1 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  42 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

Йил ўйини: "Ювентус" - "Реал" (превью) News

Йил ўйини: "Ювентус" - "Реал" (превью)

Бугун Европада катта футбол.


Кардиффдаги "Миллениум" стадиони 2016/2017 йилги мавсумдаги энг сўнгги ва йирик ўйинга мезбонлик қилади.

Барча кутган финал. Дунё иккига бўлинишга мажбур қиладиган финалда ЕЧЛнинг амалдаги соҳиби "Реал" ва Италияда кетма-кет олтинчи маротаба тенгсиз бўлган "Ювентус" тўқнаш келишади.

Бу қарама-қаршилик анча бой тарихга эга. Принципиаль рақибларнинг финалдаги навбатдаги тўқнашуви.
Ўз вақтида "Ювентус"да тўп сурган Зинедин Зидан "Реал" бошқарувида кетма-кет иккинчи йил финалга қадар етиб келди. Ўтган йилги муваффақиятни такрорлашни мақсад қилаётган Зизу бу сафар собиқ жамоаси қаршилигини енгиши талаб этилади. Бу билан "Реал" ЕЧЛ тарихида илк маротаба кетма-кет бош совринни қўлга киритган жамоага айланиши мумкин. Лекин бу ишни амалга ошириш жуда қийин юмуш. Зинедин Зидан ўтган йили қийин пайтда жамоани қабул қилиб олиб, кейинчалик ушбу инқироздан чиройли тарзда чиқиб кетганди. Мавсумни ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган ҳолда якунлаган Зизу, жорий мавсумда "Реал" узоқ кутган Ла Лига ғолиблигига эришди. Зиданнинг эндиги мақсади ЕЧЛда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни амалга ошириш. "Реал" жорий мавсумда ёрқин ўйин кўрсатмаган, ютқазиб турган учрашувларидан ҳам силлиқ чиқиб кетишни уддалаб келмоқда. "Реал"нинг ҳозирги кундаги энг кучли тарафи - характер.
Зидан келгач "Реал" кучли иродали жамоага айланди.


"Ювентус" Массимилиано Аллегри бошқарувига ўтганидан буён жамоанинг халқаро майдондаги ишлари анча муваффақиятли кечмоқда.
Аллегри қўл остида "Ювентус" охирги уч йилда икки марта финалга қадар етиб келди. Биринчи сафар "Барселона"га ҳал қилувчи ўйинда ютқазган бўлса, икикнчи йили "Бавария" қаршилигини енгиш уларга насиб этмаганди. Бу йилги "Юве" бошқачароқ. Анча пишган ва шаклланган жамоага айланган. Аллегри 3 йил ичида "Ювентус"дан ўзи истаган жамоани туза олди.
Аллегрининг "Ювентус"ининг устунликларидан бири, бу жамоа бир неча хил тактик услубдан фойдалана олади. Таркиб, чизиқлар ўртасидаги боғлиқлик, баланс жойида.
"Реал"да ярим ҳимоя ва ҳужум кучли, дея эътироф этилса, "Ювентус"да бу борада тенглик. Яъни туринликларнинг барча чизиқлари кучли. Дарвоза ва ҳимоя борасида ортиқча эътироф шарт эмас бу жамоага.
Ярим ҳимоя ва ҳужумда ҳам барча ҳавас қиладиган футболчилар ўйнашмоқда.


"Ювентус" учун "Реал"дан келадиган энг асосий хавф бу сўзсиз Криштиану Роналду.
"Реал" учун муаммо бўладиган жиҳатлар бирмунча кўпроқ. Буффон, ҳимоя, Дани Алвеш, Дибала ва собиқ ҳужумчиси Игуаин.

Дани Алвеш ҳамда "Реал"нинг собиқ футболчилари Хедира ва Игуаин қироллик клубини жуда яхши билишади. "Ювентус" бугун айнан шу нарсадан ҳам унумли фойдаланишга интилади.

"Реал" жорий мавсумдаги ЕЧЛда фақатгина битта ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизигини сақлашга муваффақ бўлди. Қолган 11 учрашувда эса рақиблар Кейлор Навас дарвозасига йўл топишни уддалашди.
"Ювентус"да эса аксинча вазият. Буффон дарвозаси фақатгина 3 та ўйинда ишғол этилди. Қолган баҳсларда "Ювентус"нинг дарвозасидаги "қулф" ечилгани йўқ.


Азал-азалдан "Ювентус" "Реал" билан қандай ўйнашни билади. Дани Алвеш билан бу ишни амалга ошириш эса бироз енгиллик яратади. Жорий мавсумда "Ювентус"нинг ЕЧЛдаги масалалари асосан Дани Алвеш орқали ечилмоқда. Туринликлар бежизга Дани Алвешни жамоага олиб келишмаган. Алвеш айнан ЕЧЛдаги муваффақият учун ҳам жамоага жалб этилган.

Кучли тактик Аллегри бугун характерли "Реал"ни яратган Зиданга қарши.

Қизиқ ва унтилмас финал бўлишига шубҳа йўқ.



* Кардиффдаги финал 1998 йилги Амстердамда ўтган ҳал қилувчи баҳснинг такрори бўлади. Бунга қадар жамоалар финалда айнан 1998 йилда дуч келишганди. Ўшанда "Реал"нинг ҳозирги мураббийи Зидан "Ювентус" таркибида мадридликларга ютқазганди.

* "Ювентус" финалда мағлуб бўлиш бўйича анти-рекордчи саналади. Туринликлар 6 марта ЕЧЛ финалида мағлубиятга учрашган.

* "Ювентус" ушбу мавсумда ЕЧЛ доирасидаги ўйинларда бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа. Агарда улар бугун финалда зафар қучишса, унда "Манчестер Юнайтед"дан (2008) кейин бу ишни такрорлаган мусобақа тарихидаги 7-жамоага айланишади.


* "Ювентус"нинг ЕЧЛдаги финаллари:
1972/73: ютқазган, 0:1 "Аякс"
1982/83: ютқазган, 0:1 "Гамбург"
1984/85: ғалаба, 1:0 "Ливерпуль"
1995/96: ғалаба, "Аякс" (1:1, пенальтилар серияси - 4:2)
1996/97: ютқазган 1:3  "Боруссия"*
1997/98: ютқазган, 0:1 "Реал"
2002/03: ютқазган, "Милан" (0:0, пенальтилар серияси - 2:3)
2014/15: ютқазган, 1:3 "Барселона"

* "Реал"нинг ЕЧЛдаги финаллари:
1955/56: ғалаба, 4:3 "Реймс"
1956/57: ғалаба, 2:0 "Фиорентина"
1957/58: ғалаба, 3:2 "Милан"
1958/59: ғалаба, 2:0 "Реймс"
1959/60: ғалаба, 7:3 "Айнтрахт"
1961/62: ютқазган, 3:5 "Бенфика"
1963/64: ютқазган, 1:3 "Интер"
1965/66: ғалаба, 2:1 "Партизан"
1980/81: ютқазган, 0:1 "Ливерпуль"
1997/98: ғалаба, 1:0 "Ювентус"
1999/00: ғалаба, 3:0 "Валенсия"
2001/02: ғалаба, 2:1 "Байер"
2013/14: ғалаба, 4:1 "Атлетико"
2015/16: ғалаба,  "Атлетико" (1:1, пенальтилар серияси: 5:3)


* Зинедин Зидан мураббий сифатида, Серхио Рамос эса сардор сифатида ЕЧЛни кетма-кет ютган биринчи инсонга айланиши мумкин.

* "Ювентус" ва "Реал" ўзаро еврокубокларда жами 18 маротаба дуч келишган. Шуларнинг 8тасида "Юве", яна шунчасида "Реал" ғалаба қозонган. Қолган икки учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати эса "Ювентус" фойдасига, 21-18.


• Терма жамоадаги ўртоқлар:
Тони Кроос ва Сами Хедира (Германия)
Марсело, Данило, Каземиро, Дани Алвес, Алекс Сандро (Бразилия)
Хамес Родригес ва Хуан Куадрадо (Колумбия)
Матео Ковачич, Лука Модрич, Марио Манджукич ҳамда Марко Пьяца (Хорватия)

• Собиқ жамоадошлар:
Данило, Хамес Родригес ва Алекс Сандро ("Порту", 2011–2013)
Данило ва Алекс Сандро ("Сантос", 2010–2011)
Тони Кроос ва Марио Манджукич ("Бавария", 2012–2014)
Марио Манджукич ва Лука Модрич ("Динамо" Загреб, 2007/08)
Карим Бензема ва Миралем Пьянич ("Лион", 2008/09)
Дани Алвес ва Серхио Рамос ("Севилья", 2003–2005)


"Ювентус" - "Реал" жамоаларининг ўзаро ўйинлари натижалари:

Чемпионлар Кубоги-1961/62, 1/4 финал
"Ювентус" - "Реал" 0:1
Гол
: Ди Стефано

"Реал" - "Ювентус" 0:1
Гол
: Сивори

"Реал" - "Ювентус" 3:1 (Қайта ўйин)
Голлар
: Фело, дель Соль, Техада - Сивори

Чемпионлар Кубоги-1986/87, иккинчи давра
"Реал" - "Ювентус" 1:0
Гол
: Бутрагеньо

"Ювентус" - "Реал" 1:0
Гол
: Кабрини

ЕЧЛ-1995/1996, 1/4 финал.
"Реал" - "Ювентус" 1:0
Гол
: Рауль

"Ювентус" - "Реал" 2:0
Голлар
: Дель Пьеро, Падовано.

ЕЧЛ-1997/1998. Финал
"Ювентус" - "Реал" 0:1
Гол
: Миятович

ЕЧЛ, 2002/2003. Ярим финал
"Реал" - "Ювентус" 2:1
Голлар
: Роналдо, Роберто Карлос - Трезеге

"Ювентус" - "Реал" 3:1
Голлар
: Трезеге, Дель Пьеро, Недвед - Зидан

ЕЧЛ-2004/2005, 1/8 финал.
"Реал" - "Ювентус" 1:0
Гол
: Эльгера

"Ювентус" - "Реал"
Голлар
: Трезеге, Салайета

ЕЧЛ-2008/2009, гуруҳ босқичи
"Ювентус" - "Реал" 2:1
Голлар
: Дель Пьеро, Амаури - ван Нистелрой

"Реал" - "Ювентус" 0:2
Голлар
: Дель Пьеро (2та)


ЕЧЛ-2013/2014, гуруҳ босқичи
"Реал" - "Ювентус" 2:1
Голлар
: Роналду (2та) - Льоренте

"Ювентус" - "Реал" 2:2
Голлар
: Видаль, Льоренте - Роналду, Бэйл

ЕЧЛ-2014/200915, ярим финал
"Ювентус" - "Реал" 2:1
Голлар
: Мората, Тевес - Роналду

"Реал" - "Ювентус" 1:1
Голлар
: Роналду - Мората



2017 йил, 3 июнь.
ЕВРОПА ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ.

ФИНАЛ.

"ЮВЕНТУС" - "РЕАЛ"  (23:45)
Кардифф, "Миллениум" стадиони.
Бош ҳакам
: Феликс Брих (Германия)

"Ювентус" (тахминий): Буффон; Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро; Хедира, Пьянич; Дани Алвес, Дибала, Манджукич; Игуаин.
Ўйнамайди: Стураро, Пьяца, Ругани (нога)

"Реал" (тахминий): Навас; Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело; Модрич, Каземиро, Кроос, Иско; Бензема, Роналду.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика