Latest news

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  0 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  3 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  82 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

"Йигитларга мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди" — Нодир Элибоев News

"Йигитларга мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди" — Нодир Элибоев

Муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритган БМБ футзал клуби бош мураббийи Нодир Элибоев "Металлург" билан учрашувдан сўнг (14:0) фикрларини билдирди.

"Мураббийлар штабига ва бизни қўллаб-қувватлаган барча-барчага раҳмат! Биз ҳамжиҳатликда кучлимиз.

Рақобат яхши бўлди. Мавсум қисқа бўлгани учун ҳаммаси 1-турда ҳал бўлди. Асосий рақибларимиз илк турда бизга тўқнаш келиб қолди. Ўша куни бизга кўпроқ омад кулиб боқди. Қолган ўйинларда ҳам ўзимизга керакли натижага эришдик.

Ёш футзалчилар ҳар бир жамоага керак деб биламан. Негаки ёшлар ўсиб чиқса, бу клубга фойда келтиради. Шунда авлодлар алмашинуви ҳам осон кечади. БМБ бу йил бу нарсага жуда катта урғу бермоқда. Ўйлайманки, бу терма жамоага ҳам асқатади.

Бугун йигитларга ортиқча гап ва мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди. Чемпионлик таасуротларини осон қабул қилганимга сабаб чемпионат қисқа давом этганида бўлса керак. Йигитларга ва раҳбариятга раҳмат. Тўхташимиз керак эмас, бугунги кун – тарих. Энди Кубокка тайёрланишимиз лозим. 

Биз бу йилни мағлубиятсиз тугатмоқчимиз. Охирги ўйин биз учун муҳим. Мухлисларни чорлаб қоламиз ва шунга яраша мазмунли ўйин кўрсатамиз", – деди Нодир Элибоев. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика