Язгули Хожагелдиев: "Геворкян билан ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаган"
12 jan 2019 20:47
News
Язгули Хожагелдиев: "Геворкян билан ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаган"
Унга футболчи Аҳмад Атаев ҳамроҳлик қилди.
"Япония билан икки таймда икки хил ўйин кўрсатдик. Голлар ўтказиб юбордик. Эртанги баҳсда бу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз", - дейди Язгули Хожагелдиев.
Ўзбекистон билан баҳсда ижобий натижа қайд этсак кейинги босқчига чиқамиз. Артур Геворкян билан ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаган. Шунчаки биз мана шу таркибни Осиё Кубогига олиб келдик. Арслонмурод Омонов Ўзбекистонда ўйнайди. Аммо терма жамоада янги мураббий келди ва ўзгаришлар кўп бўлди. Шу боис ундан кўп ҳам маълумот ололмадик.
Ўзбекистон биринчи турда кучсиз ўйин кўрсатди? Биласизми барча жамоа биринчи ўйинда қийналади.
- Ўзбекистон терма жамоаси сафида кимни алоҳида кўрсата оласиз?
Аҳмад Атаев: - Тўғриси деярли ҳеч кимни танимайман. Фақат жамоа сардори Одил Аҳмедовни биламан холос.
Нарзулла Сайдуллаев
Дубай шаҳридан маҳсус
Comments