Latest news

08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  4 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  54 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  4 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  2 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  10 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0

“Яшнобод” мавсумни ғалаба билан бошлади (тўлиқ шарҳ) News

“Яшнобод” мавсумни ғалаба билан бошлади (тўлиқ шарҳ)

Футбол бўйича Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати Про-лигаси дебютанти “Яшнобод” жамоаси “В” гуруҳида баҳсларга киришди.

Мусобақанинг Шарқий минтақасида ғолиблик учун курашга бел боғлаган пойтахтликлар дастлабки турда Андижоннинг “Андижон-2” жамоасини қабул қилди.

Учрашув тафсилотлари ҳақида қисқача тўхталсак, ўйин тенг курашлар остида бошланди. Айниқса, дастлабки дақиқалардан мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишга интилишди. Мухлислар 5-дақиқадаёқ голга гувоҳ бўлишлари мумкин эди. Мезбонлар сардори Шокир Бекназаров жамоадоши Рустамхон Азимовни тўп билан қулай вазиятга олиб чиқди. Аммо ёш ҳужумчига якуний нуқтани қўйишда тажриба етишмади. Андижонликлар ҳимоя чизиғининг вазиятни тўғри баҳолай олишгани эвазига кўплаб хавфли ҳужумлар бартараф этилди.


17-дақиқада меҳмонлар вакили Изатилла Абдулҳақов рақиб ҳимоячиларининг суст ҳаракатидан унумли фойдаланиб, даврозабонни қийинчиликсиз доғда қолдирди ва ҳисобни очди.

Шундан сўнг, яшнободликлар катта куч билан олдинга ташланишди. Кетма-кет ҳужумлар уюштирилганига қарамай, хатти-ҳаракатлари самарасиз якунланаверди. Якунда бу андижонликларнинг хато қилишларига мажбур этди. 33-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Аббос Саидкаримов боши билан дарвозага йўллаб, ўртадаги мувозанатни тенглаштирди — 1:1.


Танаффусдан сўнг, мезбонлар бош мураббий Азизжон Файзиев таркибда бир йўла учта ўзгаришни амалга оширди. Бу “Яшнобод” жамоаси ўйинига мазмун олиб кириш билан биргаликда ҳужумларнинг хавфли кўринишга олиб келди. 56-дақиқада Руслан Веклич меҳмонлар жарима майдончасига ёриб кирди ва ҳимоячи сўнгги чора сифатида уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Аммо белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишда тажрибали Аббос Омонов мўлжалда адашди. Бу мезбонлар ўйинига салбий таъсир кўрсатмади. Аксинча орадан уч дақиқа ўтгач, иккинчи бўлимда майдонга тушган Муҳаммад Комилов меҳмонлар дарвозасини 20 метрлар чамаси узоқликдан аниқ ишғол этиб, яшнободликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида тиниб-тинчимас Аббос Омонов барибир ўз мақсадига эришди. Рақиб жарима майдончаси ичида бирин-кетин ҳимоячиларни алдаб ўтиб, даврозабонни доғда қолдирди ва ҳисобдаги фарқни оширди — 3:1.


Кўпчилик мухлислар ўйин шу ҳисобда якунланишини тахмин қилаётган бир маҳалда мезбонлар ҳимоячиси Жаҳонгир Ҳалимов ўз жарима майдончаси яқинида рақиб футболчисини чалиб йиқитди. Жарима тўпини чиройли тарзда ижро этган Озодбек Комилов ҳисобдаги фарқни қисқаритиришга муваффақ бўлди — 3:2.

Шундай қилиб, чемпионатнинг илк учрашувини яшнободликлар ғалаба билан бошлашди. Тақвимга кўра, иккинчи турда “Яшнобод” футболчилари сафарда “Бунёдкор-2” вакилларига қарши ўтказишади. Ўйин 16 апрель куни бўлиб ўтади.



ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
ПРО лига, “В” гуруҳи.
Шарқий минтақа, 1-тур, 2019 йил 11 апрель (пайшанба)
“ЯШНОБОД” (Тошкент) — “АНДИЖОН-2” (Андижон) — 3:2 (1:1).
Тошкент. “Яккасарой” спорт мажмуаси. 86 томошабин.
Ҳакамлар
: Фаррух Янсупов, Ислом Азимов, Рустам Тоғаев, Акобир Шукруллаев (барчаси — Тошкент).
Назоратчи: Н. Рўзимов.
Комиссар: З. Акрамхонов.
Голлар: Иззатилла Абдулҳақов, 17 (0:1). Аббос Саидкаримов, 33 (1:1). Муҳаммад Комилов, 59 (2:1). Аббос Омонов, 83 (3:1). Озодбек Комилов, 90+2 (3:2).
Амалга оширилмаган пенальти: Аббос Омонов (56).
“ЯШНОБОД”: 35. Абдукарим Мухамедов, 2. Юсуф Алиев, 3. Ислом Исмоилов, 4. Расул Рахимбердиев (14. Жахонгир Ҳалимов, 86), 5. Аббос Саидкаримов (18. Аббос Омонов, 46), 6. Шокир Бекназаров, 9. Рустамхон Азимов , 10. Жўрабек Эргашев (37. Руслан Веклич, 46), 11. Муҳаммад Лазиз Омоналиев (19. Азимжон Мирзаев, 76), 22. Амирбек Файзиев, 23. Улуғбек Жўраев (25. Муҳаммад Комилов, 46).
“АНДИЖОН-2”: 12. Анвар Назиров, 4. Муҳаммали Турсунов, 6. Иззатбек Алиназаров, 7. Озодбек Комилов, 8. Саидбек Мирсултонов, 10. Озодбек Қаххаров, 11. Самандар Абдураҳимов, 14. Хожиакбар Мўминов, 17. Иззаттилла Абдулхақов(9. Муҳаммад Умаров, 75), 23. Хикматилла Неъматуллаев, 24. Сардор Рўзимбеков.
Захирадагилар: 13. Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, 2. Қуддузбек Ғуломов, 5. Ислом Маматказин, 18. Фарҳод Болтабоев, 22. Ахмадуллох Муқимжонов, 25. Исломиддин Мўйдинов.
Огоҳлантиришлар: Жўрабек Эргашев (18), Шокир Бекназаров (44), Муҳаммад Комилов (60), Азимжон Мирзаев (81), Жаҳонгир Ҳалимов (91).


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика