Яширин намойиш, абсурдлар театри, Моуриньо карнавали: Британия матбуоти талқини
29 aug 2018 22:10
News
Яширин намойиш, абсурдлар театри, Моуриньо карнавали: Британия матбуоти талқини
"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, ва Жозе Моуриньога бўлган босим янада ошиб кетди. Британия матбуоти эса бу борада кўплаб фикрлар бермоқда.
The Guardian: Моуриньонинг яширин намойиши
"The Guardian" нашри Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Андер Эррерани марказий ҳимоячи позициясига қўйиб, раҳбариятдан норозилигини яширинча кўрсатган деб ҳисоблайди.
"Андер Эррерани учинчи марказий ҳимоячи қилиб танланишига нима сабаб бўлди? Нима учун Матич ёки Байи эмас? Нима учун Линдельоф ёки Дармиан эмас? Нима учун ўтказган 384 учрашувида марказий ҳимояда ўйнамаган футболчи бу позицияда? Бунгача Моуриньо Эррерадан рақиб жамоасининг етакчисини, мисол учун Азарни ёпишда фойдаланарди. Бироқ бу сафар вазият бошқача эди.
Моуриньо ўз интервьюларининг бирида, трансферлар ойнаси ёпиқлигини айтганди. Бу эса португалиялик мураббий навбатдаги можарони бошлаётгандек кўринганди. 2007 йилда Англия лига кубогининг ярим финалида "Уиком"га қарши ўйинда Жозе ўзининг яширин қаршилигини марказий ҳимояга Майкл Эссьен ва Паулу Феррейрани қўйган ҳолда кўрсатганди. Ўшанда "Челси" Таль Бен-Хаким билан шартнома имзолай олмаганди. Лондонликлар 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Бу Моуриньонинг "Челси"даги сўнгги кунларининг илк онлари эди. Тўғрисини айтганда, Жозе "Манчестер Юнайтед"да ҳам шундай иш қилишини кутмагандик"
The Times: "Манчестер Юнайтед" Моуриньо билан ишончни йўқотмоқда
"Тоттенхэм"га қарши ўйин тугашига 10 дақиқача вақт қолганида "Олд Траффорд" бўшашни бошлади. Мухлислар жамоадан умидини узган, Жозенинг жамоаси эса сэр Алекс давридаги камбэклар бўлишига ишонишмади.
Моуриньо истеъфога чиқариладими бу ҳақда тахмин билдириш жуда қийин. Стадионда қолган мухлислар эса жамоага содиқлигини кўрсатдилар. Минглаб томошабинлар хайрлашаётгандек португалияликни олқишлашди ва клуб шарфларини кўтариб туришди. Ўша вақтда реклама шитида ёзувлар билан соатлар рекламаси пайдо бўлди: "Босимдан ёрилиб кетманг". Моуриньо ёрилмади, бироқ унинг кайфияти янада тушиб кетди. Матбуот анжуманида у АПЛнинг қолган 19 мураббийидан кўпроқ чемпионликни қўлга киритгани учун ОАВ вакилларидан ҳурмат талаб қилди. Унинг кайфияти бу "Манчестер Юнайтед"нинг муаммоси бўлиб турибди".
"The Times" нашри шу тарзда Моуриньони тахлил қилди. Бу мақолада у 0:3 ҳисобидаги мағлубиятга Эд Вудворднинг ҳам айби борлигини кўрсатиб ўтди. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед"га Тоби Алдервейрлд кераклигини ҳам таъкидлади.
The Telegraph: Абсурдлар театри ва Моуриньо карнавали
"The Telegraph" нашри мухлисларнинг бирлашишини ва Жозе Моуриньо ўз таркибини ўйлаши кераклигини ёзмоқда.
Марказий ҳимоячилар трансфер қилмагани учун Моуриньо узоқ муддат жамоа мухлисларини экспертлар ва катта эҳтимол билан раҳбариятга қарши бирлашишга чақирди. Беўхшов ҳимоячилар, мелодраматик мураббий ва бирлаша олмаётган жамоа - "қизил иблислар"нинг менюсида бўлиб турибди. Моуриньо ўз позициясини ҳимоя қилиш учун мулоқот йўлини танлади. Шу боисдан "орзулар театри" абсурдлар, афсуслар театрига айланди. Жозенинг "Манчестер Юнайтед"и Англия футболининг байроқдор жамоаси эмас. У ўз ҳаётидан келиб чиққан ҳолда клубни бошқармоқда.
"Манчестер Юнайтед" мағлуб этилганидан кейин "Тоттенхэм" мухлислари "Моуриньо карнавали" билан ғалабани нишонлашди. Шундан кейин ҳам Почеттино ўз савиясини Моуриньодан паст деб ҳисоблади. Бироқ у таркибини кучайтирмади. Бу вақтда Моуриньо ҳар вақтда ёзги трансферлар ойнасида ҳимоячилар трансфер қилинмаганлигини рўкач қилмоқда"
Independent: Фергюсондан ўрганиши керак
Жозе Моуриньо бир неча жамоалардан кетганида, ўша клубларни инқирозга учратгани бу шавқатсиз ҳақиқатдир. Португалиялик мураббий бундай ҳолатлардан чиқиб кетиш йўлини билмайди. У ҳеч қачон негативликдан қутулиш чидамлиликни намойиш қила олмаган.
1996 йилнинг куз ойларини эслаймиз. "Манчестер Юнайтед" аввалига "Ньюкасл"га 0:5, кейинчалик "Саутгемптон"га 3:6 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шундан сўнг ўз майдонида "Челси"га 1:2 ҳисобида ютқазди. Алекс Фергюсоннинг МЮ бош мураббийлигига келган 10 йиллигини нишонлаш учун яхши вақтлар эмасди ўшанда. Бироқ сэр Алекс бундай ҳолатларда ўз сабринининг қандайлигини ва ажойб руҳшунос эканлигини кўрсата олди. У жоҳиллик билан клубни инқироздан олиб чиқмади. Моуриньо шундай жиҳатларни буюк мураббийдан ўрганиши керак"
"Independent" нашри Жозе Моуриньо бунга қадар инқирозли вазиятлардан чиқа олмаганлигини ёзди. Португалиялик мураббий жамоани юқори марраларга олиб чиқишини ва бунинг учун сэр Алекснинг услубини қўллашни тавсия қилди.
Хориж сайтлари асосида Миржалол Норматов таржима қилди
Comments