Latest news

01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  0 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  0 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  2 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  24 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  2 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1

Ярослав Крушельницкий "Андижон" сафига қўшилди News

Ярослав Крушельницкий "Андижон" сафига қўшилди

Жамоамизнинг Андижонда олиб бораётган иккинчи йиғини қизғин давом этмоқда.
Бугун машғулотларнинг учинчи куни ўтмоқда. Қолаверса, таркибга янги ўйинчиларнинг қўшилиши ҳам давом этяпти.
Фарруҳ Турдиалиев, Элдор Исабоев, Санжар Асқаралиев, Абдумалик Абдуллаев, Иқбол Акрамов, Азиз Алижонов, Тимур Яфаров, Шукур Жумабоев каби янги ўйинчилар машғулотларда иштирок этишаётганини хабар қилгандик. Бугун куннинг биринчи ярмида Андижонга тажрибали ҳимоячи Ярослав Крушельницкий ҳам етиб келди. Ўтган йили Малайзияда ўйнаган Крушельницкий учун “Андижон” бегона жамоа эмас. Ёдингизда бўлса, у 2007 йилги мавсумда ҳам андижонликлар сафида тўп сурган. Маҳоратли ҳимоячи “Андижон”дан ташқари олий лигада “Академия”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Қизилқум” ва “Шўртан” жамоаларида ҳам фаолият олиб борган.

Эътиборлиси, “Андижон”да у айнан Эдгар Гесснинг қўл остида тўп сурган. Бугун куннинг иккинчи ярмида Крушельницкий машғулотларда иштирок этишни бошлайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика