Latest news

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  87 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  393 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Ярмоленко: "Россия армияси ҳар куни украиналикларни ўлдираётганда футбол ҳақида ўйлаш қийин" News

Ярмоленко: "Россия армияси ҳар куни украиналикларни ўлдираётганда футбол ҳақида ўйлаш қийин"

"Вест Хэм" вингери Андрей Ярмоленко "Aстон Вилла"га (2:1) қарши ўйиндан сўнг матбуотга гапиришга куч топди.

"Мамлакатимдаги вазият туфайли қайғудаман. Россия армияси ҳар куни украиналикларни ўлдираётган бир пайтда футбол ҳақида ўйлаш мен учун жуда қийин.

Ростини айтсам, нима дейишни билмайман. Мени доим, ҳар куни қўллаб-қувватлаётган жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Мени ва барча украиналикларни қўллаб-қувватлаётган "Вест Хэм" мухлисларига ҳам. Барча британияликларга раҳмат, чунки бизни қўллаб-қувватлаётганингизни ҳис қиламиз.

Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдим ва майдонда бор кучимни беришга ҳаракат қилдим, чунки бугунги ўйин биз учун қанчалик муҳим эканини билардим. Мен ўйинга 100% тайёр эмасдим, чунки охирги икки ҳафта ичида уч ёки тўрт марта машғулот ўтказдим. 26 февралдан бошлаб тўрт кун дам олишга рухсат берилди. Мен фақат оилам ва халқимни ўйлардим. Майдонда бор кучимни беришга ҳаракат қилдим.

Мураббий, жамоадошларим ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиш мен учун жуда муҳим. Бу туйғуни ҳис қилганимда, мухлислар ва клуб учун бор кучимни бераман" — деди Ярмоленко.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика