Latest news

19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  0 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  0 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  10 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  5 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  8 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  2 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  1 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2

Яқин ўтмишнинг юлдузлари ҳозир нима билан бандлар? News

Яқин ўтмишнинг юлдузлари ҳозир нима билан бандлар?

Кўпгина футболчилар фаолиятларини якунлаганларидан сўнг ўзларини мураббийлик соҳасида синаб кўрадилар.
Бундай футболчилар кўп. Биз эса бугун яқин-яқингача майдонда тўп тепган футболчиларнинг мураббийлик билан эмас, бошқа ишлар билан шуғулланишаётганлигини кўришимиз мумкин. Кимдир мода ичида, яна кимдир автопойгачи...

Фабьер Бартез фаолиятини якунлаганидан сўнг, ўзини автопойгачиликда синаб кўрди. У ҳаттоки ўтган йили Франция чемпионлигини ҳам қўлга киритди. Айни пайтда эса ПСЖ дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритмоқда  


Эммануэль Пети футбол таҳлилчиси сифатида иш олиб бормоқда. У 2011 йилда ўзининг машҳур соқолини олдириб ташлади ва 34 минг фунтга сотиб, уни ҳайрия йўлида ишлатди


Брайн Лаудрупда 2010 йил касаллик аниқланган. Уч ойдан сўнг эса ушбу касалликдан ҳалос бўлиб, даволанишга муваффақ бўлди. Ҳозир Данияда ўзининг ҳусусий футбол академиясини бошқармоқда 


"Валенсия"нинг собиқ дарвозабони Сантьяго Канисарес ҳам автопойгада ўз омадин синаб кўрди. Шу билан биргаликда ТВдаги турли ҳил шоуларда иштирок этиб келади


Микаэль Райцигер фаолиятини якунлаганидан сўнг Барселонадаги ОАВларда таҳлилчи сифатида иш олиб боради


Стив Макманаманни асосан қуръа ташлаш маросимларида кўриб турамиз. Ундан ташқари ТВда футбол ўйинларини ҳам шарҳлаб туради. Ўтган йилдан бошлаб эса "Ливерпуль" ёшлар жамоасини бошқариб келмоқда


Япониялик машҳур футболчи Хидитоши Наката футболдан сўнг мода оламида иш бошлади. У подиумда чиқиш қилади ва модага оид журналда муҳаррир сифатида фаолият юритади


Девид Бекхэм МЛСда ўзининг клубини очиш ҳаракатида юрибди


Бўйи унча ҳам баланд бўлмаган дарвозабон (168 см) Хорхе Кампос аввалига Мексика терма жамоасида ишлади. Ҳозирда эса ўзининг бир қанча кафелари орқали "соққани босиииб" юрибди


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика