Latest news

19:00Англия Суперкубоги. "Кристал Пэлас" — "Ливерпуль" 1:2 (матнли трансляция)  2 18:30Суперлига. "Сўғдиёна" — "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  5 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  0 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  9 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  0 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  15 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5

Япония U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:4. Учрашувдан кейинги 10та факт News

Япония U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:4. Учрашувдан кейинги 10та факт

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда ўтаётган Осиё чемпионати чорак финалида Японияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.

Ушбу ўйиндан кейин бир қатор қизиқарли фактларни ўқувчиларимизга тақдим этишга қарор қилдик.

1.Учинчи бор ўтказилаётган мусобақада Ўзбекистон илк бор чорак финалда ўйнади ва биринчи марта ярим финалга чиқди.

2.Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатларида илк бор йирик ҳисобда ғалабага эришди.

3.Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатларида илк бор битта ўйинда 4та гол урди.

4.U-23 Осиё чемпионатларида ўзбекистонлик футболчи биринчи марта дубль қайд этди. Бундай натижага Жасурбек Яхшибоев эришди.

5.Достонбек Ҳамдамов иккита U-23 Осиё чемпионатида гол уришга эришган дастлабки ўзбекистонлик футболчи бўлди. У 2016 йил Қатарда ўтган мусобақада Жанубий Корея ва Ироқ дарвозасига голлар урганди.

6.Бу йилги мусобақада Ўзбекистон сафида 4 нафар футболчи огоҳлантирилди: Достонбек Ҳамдамов, Аббос Отахонов, Рустам Ашурматов, Достонбек Турсунов ҳисобида биттадан сариқ карточка бор.

7.Бу йилги мусобақада Ўзбекистон иккита ўйинни Чангзоу, иккита ўйинни Жиангйин шаҳридаги стадионда ўтказди. Вакилларимиз ярим финал учрашувини 23 январь куни Куншан шаҳрида ўтказишади.

8.Ўзбекистон амалдаги U-23 Осиё чемпионати ғолибини мусобақадан чиқариб юборди. 2016 йил Қатарда ўтган мусобақада Япония чемпион бўлганди.

9.Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичидаги 3та ўйинда жами 4 марта дарвоза томон аниқ зарба йўллашган эди. Япония билан учрашувда эса 6 марта аниқ зарба кузатилди.

10. Ўзбекистон ярим финалда Жанубий Корея ёки Малайзия билан тўқнаш келади. U-23 Осиё чемпионатида Малайзия билан умуман ўйнамаганмиз. Жанубий Корея билан эса 2016 йилги мусобақада бир гуруҳдан жой олгандик. Ўшанда корейслар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.


Rating: +88   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика