Latest news

19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 19:00Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  15 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  2 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  2 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  9 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  14 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1

Япония U-20 устози: "Бир неча кун олдин "Пахтакор" U-21 билан назорат учрашуви ўтказдик" News

Япония U-20 устози: "Бир неча кун олдин "Пахтакор" U-21 билан назорат учрашуви ўтказдик"

Япония U-20 терма жамоаси бош мураббийи Коити Тогаши Осиё Кубоги олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

- Япония терма жамоасининг турнирдаги мақсади қандай?

- Мақсадимиз – Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Лекин биринчи навбатда, гуруҳдан чиқишимиз керак. Рақибларимиз ҳам анча кучли, ҳеч кимга осон бўлмайди.

- Ушбу таркиб билан Осиё Кубогига қанча вақт тайёргарлик кўрдингиз?

- Турнир олдидан футболчилар клубларда йиғин ўтказаётган эди ва шу сабаб уларни йиғмадик. Ўтган йили саралаш мусобақасидан олдин йиғин ўтказгандик, саралаш босқичидан сўнг эса назорат учрашувларида иштирок этиб, футболчиларимизнинг яхши спорт формада бўлишини таъминлаб турдик. Мусобақага етарлича тайёргарлик кўрдик.

- Эртага Хитой терма жамоасига қарши кечадиган учрашувда жамоангиздан нима кутмоқдасиз?

- Хитой терма жамоаси кучли рақиб, гуруҳимиз ҳам осон эмас, лекин биз режа бўйича ҳаракат қилишимиз керак. Эртага биз учун осон учрашув бўлмайди.

- Қибрай спорт базасида машғулот олиб боряпсизлар, яратилган шароитлардан қоникдингизми?

- (кулади) Қибрай спорт базаси "Пахтакор"га тегишли экан. Бир неча кун олдин "Пахтакор" U-21 таркиби билан назорат учрашуви ўтказдик. "Пахтакор" ёшлар жамоасида кучли техникага эга ўйинчилар бор экан, назорат учрашуви учун уларга минатдорчилик билдираман.

U-20 Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги Япония – Хитой учрашуви эртага "Жар" стадионида соат 15:00 да бошланади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика