Latest news

23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  5 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  6 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  166 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  48 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  28 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0

Япония U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Дастлабки кичик вазифани бажардик" News

Япония U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Дастлабки кичик вазифани бажардик"

Япония U-20 терма жамоаси бош мураббийи Коичи Тогаши Саудия Арабистони ёшларига қарши кечган баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Илк навбатда, рақиб ҳақида тўхталиб ўтишим лозим, улар бизга бироз ўзгача ёндашди. Биринчи бўлимда тўпни назорат қилдик, иккинчи тайм сўнгида эса ҳисобни сақлаб қолишга интилдик. Гуруҳ босқичидаги дастлабки икки учрашув қийин бўлди, учинчи учрашувда эса эрта гол уриб олдик ва бу бизга эркинроқ ўйнашга имкон берди. Дастлабки кичик вазифани бажардик.

- Гуруҳларда биринчи ўринни олган жамоаларнинг барчаси юз фоизлик натижа қайд этишмади, Ўзбекистон сўнгги учрашувда дуранг ўйнади, Вьетнам эса мағлуб бўлди. Сўнгги учрашувда ҳам ғалаба қозониш учун футболчиларга қандай мотивация бердингиз?

- Мен футболчиларни руҳлантириш керак деб ўйламайман, чунки улар жуда яхши тайёргарлик кўришган ва уларнинг ўзида катта мотивация бор, чунки бу турнир муҳим аҳамиятга эга эканлигини футболчилар мендан кўра яхшироқ билишади. Энди бор эътиборимизни Иорданияга қарши кечадиган баҳсга қаратамиз.

- Биринчи ва иккинчи тур баҳсларида гол ва ассистлар қайд этган Кодаи Сано бугун майдонга тушмади. Санони чорак финал баҳси учун асрадингизми?

- Мен энг яхши таркибни танлаб олдим, бизда иқтидорли ўйинчилар бисёр ва иложи борича барча футболчиларга имкон беришими керак. Кодаи буни тўғри тушунади деб ўйлайман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика