Latest news

22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  6 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  8 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  11 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  37 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  2

Япония U-20 бош мураббийи: "Учрашув натижаси биз учун қониқарли бўлмади" News

Япония U-20 бош мураббийи: "Учрашув натижаси биз учун қониқарли бўлмади"

Япония U-20 терма жамоаси бош мураббийи Коичи Тогаши Ироқ ёшларига қарши кечган баҳсдан кейин матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйинга изоҳ бериб ўтсангиз
- Биринчи навбатда шуни айтиб ўтишим керакки, ўйин жуда қийин бўлди ва ўйинчилар ҳам анча чарчаб қолишган эди. Биз ўйинда ғалаба қозонишимизга ишониб турган эдик, лекин бундай бўлмади. Рақибимиз Ироқ терма жамоаси яхши қаршилик кўрсатди.

- Мусобақада тўпурари ўйинни заҳира ўриндиғада бошлади, бунга сабаб нима ва бугунги ўйин натижасидан қониқдингизми?
- У ўйинчи жамоамизда асосий ўйинчи ва барча сўнги 4та учрашувда ҳам иштирок этганди ва шу сабаб унга дам берган эдик. Ўйинга тайёрлаган режамизга келадиган бўлсак, биз учрашувни ўз назоратимизда ва катта темпда ўтказмоқчи эдик, лекин эрта урилган гол, режаларга ҳалал берди. Иккинчи саволингизга келадиган бўлсак, ҳа бугунги натижадан қониқмадим.

- Сўнгги 20 дақиқада, жуда кўп хавфли вазиятлар яратдингиз, лекин уларни голга айлантириш бўйича муаммолар бўлди. Бунга сабаб нима?
- Биз 90 дақиқа ўйнашни режа қилаётган эдик ва шу сабаб режаларимиз бир оз иш бермади. Биз иккинчи тайм бошида 3та ўзгариш қилдик, чунки услубимизни ўзгартирдик. Иккинчи экстра-таймларда эса майдон ўртасидаги ўйинчилар толиқиб қолишди ва шу сабаб экстра-таймларда керакли натижага эриша олмадик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика