Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  0 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

Япония - Колумбия. ПРЕВЬЮ News

Япония - Колумбия. ПРЕВЬЮ

Бугун "С" гуруҳида жамоалар баҳсларни якунлашади ва Колумбия ортидан нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган жамоа номи маълум бўлади.
Куяба шаҳрида Япония ва Колумбия терма жамоалари баҳс олиб боради. Японлар нимчорак финалга йўл олиш учун ўзлари ғалаба қозонишлари керак. Хосе Пекерман бошчилигидаги Колумбия етакчи ўйинчиларсиз ҳаракат қилиш имкониятига эга.



Йепес ва Куадрадога дам берилиши ҳақида мураббий эълон қилган. Заккерони жамоаси эса Котд Ивуар очко йўқотган тақдирда нимчорак финалга умид қилиши мумкин. Япония сафида Кагаванинг асосий таркибга қайтишини кўпчилик кутмоқда. Эндо, Хонда, Кагава ва Оказаки тўртлиги Япония учун кўп нарсани ҳал қилиб беради.



Ўйинда Колумбиянинг имконияти юқорироқ. Лекин бу жамоага иштиёқ етишмаслиги панд бермаса бўлгани. Қолаверса, "самурайлар" рақибга шунчаки таслим бўлишни исташмайди. Кўрамиз, Осиёнинг етакчи термаси кейинги босқич йўлланмасини ҳал эта олармикан.

Ҳозиргача жамоалар 2 бор тўқнаш келган. Бир бор Колумбия 1:0 ҳисобида зафар қучган, яна бир беллашувда ҳисоб очилмаган.



ЯПОНИЯ - КОЛУМБИЯ
01:00. Куяба. "Пантаналь" стадиони.
Бош ҳакам:
Педро Проэнса (Португалия).
Тахминий таркиблар
Япония: Кавашима - Учида, Йошида, Моришиге, Нагатомо - Эндо, Хасебе - Оказаки, Хонда, Кагава - Осако.
Колумбия: Оспина - Суньига, Вальдес, Сапата, Ариас - Агилар, Санчес - Кинтеро, Ж.Родригес, Ибарбо - Ж.Мартинес.


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика