Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Япония клуби Самарқандда, эртага ўртоқлик учрашуви News

Япония клуби Самарқандда, эртага ўртоқлик учрашуви

Tags :  Динамо
Хабарингиз бор, февраль ойида Самарқандга Япониянинг «Ideabox» компанияси директори Томохито Хирасава бошчилигидаги делегация ташриф буюрганди.

Ташриф дастури доирасида Самарқанд вилоят ҳокимлигининг туризмни ривожлантириш департаментида музокара олиб борилди. Музокарада вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вакиллари иштирок этиб, Япониянинг Яманаси префектураси Кофу шаҳрининг “Ванфоре Кофу” ва Самарқанднинг “Динамо” клуби ўсмирлар футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувини ўтказиш масалалари муҳокама этилганди.

Ушбу келишувга мувофиқ, 3 апрель чоршанба куни “Динамо” марказий ўйингоҳида Самарқанднинг “Динамо” ва Япониянинг “Ванфоре Кофу” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ўйин соат 11:00да бошланиши режалаштирилган. Япония клуби бугун Самарқандга етиб келган. Ўйинга ташкилий жиҳатдан ҳам юқори даражада тайёргарлик кўрилмоқда. Барча мухлисларни “Динамо” стадионига таклиф этамиз! Ўсмирлар жамоалари ўртасидаги ўйинга кириш бепул.

Ўртоқлик учрашуви.
3 апрель (чоршанба)
«ДИНАМО» (U-16) – «ВАНФОРЕ КОФУ» (U-16) (Япония)
Cамарқанд, “Динамо” стадиони.
Учрашув бошланиш вақти
: 11:00.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика