Latest news

22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  0 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  32 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4

Япония J-лигасида мухлисларга рухсат берилади News

Япония J-лигасида мухлисларга рухсат берилади

Япония миллий чемпионати 4 июлдан рестарт олиши ҳақида расман маълум қилинди.

Бу ҳақда J-лига раҳбари Митсуру Мураи ўз интервьюсида айтиб ўтди. Аввалига чемпионатни 26 июндан давом эттириш кўзда тутилганди, бироқ клублар тайёргарлик учун кўпроқ муддатга эга бўлишлари учун 4 июлга сурилди. 

Яна бир янгилик шуки, 10 июлдан бошлаб мухлисларнинг стадионга киришига рухсат берилади. Фақат бу ўринда ҳар бир стадионда ишқибозлар сони 5000 нафардан ошмаслиги шарт. Бу ҳақда J-лига раҳбари Мураи шундай деди: 

- "Биз вазиятни тўлиқ назорат қилишимиз лозим. Ҳукумат 10 июлдан бошлаб мухлисларни стадионга киритишга рухсат берди, бироқ уларнинг сони 5 мингдан ошмаслиги керак. Буни жиддий назоратга олишимизга тўғри келади. Стадионга кирган мухлислар ниқобда бўлиши шарт, улар қўлларини мунтазам ювиб туришади ҳамда бақиришларига йўл қўйилмайди". 

Маълумки, J-лиганинг навбатдаги мавсуми 21 февраль куни старт олган, бироқ коронавирус туфайли 26 февралда тўхтаб қолганди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика