Latest news

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Янне Андерссон: "Шомуродов жуда кучли ҳужумчи экан" News

Янне Андерссон: "Шомуродов жуда кучли ҳужумчи экан"

Швеция – Ўзбекистон (2:1) халқаро ўртоқлик ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Янне Андерссон ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Айтиш мумкинки, бугун майдонга янги шаклланаётган жамоа тушди. Сабаби футбол жамоавий ўйин ва унда барча нарса бир-бирига боғлиқ бўлиши керак. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам шундай. 

Ўзбекистонга қарши баҳсни яхши бошладик ва тезкор гол уришнинг уддасидан чиқдик. Кейин бир оз ҳаракатни камайтирдик. Одатда икки турли дивизионда ўйнайдиган швед клуби ўзаро тўқнаш келса, улар ўртасидаги асосий фарқ тезликда бўлади. Бугун ҳам шундай бўлди. Фарқ тезликда бўлди. 

Иккинчи таймда тезликни йўқотдик ва секинлашдик. Кейин ўйинни рақиб назорат қилишга уринди. Рақиб қарши ҳужумга ўтганида бизда жамоа йўқ эди, шунчаки футболчилар бир-бирини ортидан қувишди", – деди Янне Андерссон.


- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз? Қайси ўйинчи сизда яхши таассурот қолдирди?

- Умуман олганда, Ўзбекистон жуда яхши жамоа экан. Тўп билан яхши ҳаракат қилди. Ўйинчиларга келсак, дарвозамизни ишғол қилган ҳужумчи менда ажойиб таассурот қолдирди. 14-рақамли ўйинчи (Элдор Шомуродов – championat.asia) жуда кучли ҳужумчи экан. Мен Ўзбекистон термаси устидан ғалаба қозонганимиздан мамнунман.

Rating: +116   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика