Latest news

20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  6 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  45 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  2 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  5 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  2

Янгилар иккинчи даврани қандай бошлашди? News

Янгилар иккинчи даврани қандай бошлашди?

Куни кеча олий лиганинг 16-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

Давралар оралиғида клубларимиз бир қатор футболчилар билан хайрлашишди ва ўз таркибларига янги футболчиларни қўшиб олишди. Биз 16-турда ўзини кўрсатган янги футболчилар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

"Шўртан" - "Нефтчи"
Ғузорликлар сафида бу турда янгилардан Суннатилла Мамадалиев, Сарваржон Жўраев ва Ботир Қораев каби футболчилар майдонга тушишди. Ботир Қораев жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. "Шўртан" бу турда "Нефтчи"ни 4:1 ҳисобида таслим қилди.

"Нефтчи" сафида Адриан Кашкавал ва Отабек Исроилов ҳаракат қилишди. "Олмалиқ"дан олинган Кашкавал тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, "Бухоро"дан келган Исроилов 76-дақиқада захирадан майдонга  тушди.



"Сўғдиёна" - "Қизилқум"

Жиззах жамоаси таркибида Иззатбек Ғаниев, Александр Клецков, Қаҳрамон Баҳодиров, Исломбек Исоқжонов каби янги футболчилар илк бор майдонга тушишди. Иззатбек Ғаниев бу клуб сафидаги илк голини уриш учун 2 дақиқа етарли бўлди.

"Қизилқум" сафида Наврўзбек Алимов асосий таркибда майдонга тушиб 60 дақиқа ўйнаган бўлса, Виктор Клишин 79-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.



"Бухоро" - "Бунёдкор"
Олий лига аутсайдери таркибида Алишер Санаев, Руслан Мельзиддинов, Азиз Ибрагимов, Павел Смоляченко, Сергей Георгиев ва Максимилиан Фомин каби янги футболчилар майдонга тушишди. Улар орасида Сергей Георгиев илк учрашувдаёқ гол уришга муваффақ бўлди.

"Бунёдкор" таркибида асосий жамоага қайтган Дилшод Жўраев ва "Шўртан"дан олинган Виктор Карпенко майдонга тушишди. Анвар Ражабов эса захирада қолди.



"Қўқон-1912" - "Динамо"
Бу учрашувда мезбонлар сафида янги футболчи майдонга тушмади. Илҳом Комилов, Айбек Нурбоев ва Сухроб Қобилов каби янгилар захирадан ўйинни кузатишди.

"Динамо"да эса Фаррух Шотурсунов, Дилшод Шарофетдинов, Артём Филипосян, Акмал Бозоров, Илҳом Юнусов, Сергей Рекун ва Ҳасан Асқаров каби янги футболчилар ўйнашди. Дилшод Шарофетдинов дебют учрашувидаёқ ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Фаррух Шотурсунов эса мана шу баҳсда "Динамо" сафидаги энг яхши футболчи деб топилди.



"Олмалиқ" - "Пахтакор"
Игорь Шквирин жамоасида Валерий Фомичев, Саидкомил Акбаров, Алишер Шоғуломов каби ўйинчилар илк бор ҳаракат қилишди. Фомичев 26-дақиқадаёқ қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шоғуломов захирадан майдонга тушиб сариқ карточка олди.

"Пахтакор" иккинчи давра олдидан янги футболчи олгани йўқ.



"Андижон" - "Насаф"
"Бургутлар" сафида янгилардан фақат Абдуллоҳ Олимов захирадан ўйинни кузатди. Анвар Бердиев эса тиббий кўрикдан муваффақиятсиз ўтгани учун майдонга туша олмади.

"Насаф" ҳам "Пахтакор" сингари ёзда янги футболчи харид қилгани йўқ.


"Машъал" - "Навбаҳор"
Муборак жамоаси таркибига икки нафар янги футболчи келганди. "Навбаҳор"га қарши Мирзоҳид Ғофуров захирадан майдонга тушган бўлса, Дилявер Абибуллаев захирада қолдирилди.

"Навбаҳор"да Акмал Ортиқов, Қаҳрамон Маҳамаджонов каби янгилар ва дисквалификация туфайли биринчи даврани ўтказиб юборишга мажбур бўлган Тоҳир Шамсиддинов майдонга тушишди. Даврон Исоқов ва Алибобо Раҳматуллаев каби янгилар захирада қолишди.



"Локомотив" - "Металлург"
Мезбонлар сафида Мўйдин Мамазулумов ўйин қайдномасига киритилди, бироқ захирада қолди.

"Металлург" ёзда трансфер бозорида умуман иштирок этмаган ягона жамоа бўлди. Яъни Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги жамоани ҳеч ким тарк этмади ҳам, ҳеч қандай янги футболчи келгани ҳам йўқ.

 

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика