Latest news

15:00Назорат ўйини. "Насаф" Польша клуби билан дуранг ўйнади  2 14:13"Криштиану йиғлагудек ҳолатда эди". Каранка Моуринью ва Роналду ўртасидаги жанжал тафсилотларини ошкор қилди  1 13:54"Динамо" бир ой олдин жамоага қўшилган Мабепа Айесса билан хайрлашилди  2 13:43Бугунги ўйинлар: “Арсенал” — МЮ, “Рома” — “Милан”, “Барса” уйда ва бошқалар  3 13:25Миллий жамоа. Зафармурод Абдираҳматов жароҳат сабаб йиғинни тарк этди  1 13:17Федерико Вальверде: "Дарвозада Куртуа борлиги ишимизни анча енгиллаштиради"  2 12:58"Наполи" бразилиялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  0 12:25Венсан Компани: "Ҳамма Бундеслигани осон дейди, лекин бугун бундай эмаслигини кўрдик"  13 12:02Лиам Росеньор Мудрик ҳақида: "У билан гаплашиб олишим керак, ҳозир у учун қийин давр"  0 11:45Арне Слот "Борнмут"дан учралган мағлубият сабабини айтди  5 10:55Олександр Воробей собиқ жамоаси билан шартнома имзолади  0 10:36САфарда. "Динамо"нинг БААдаги машғулотлари қандай кетмоқда? Вадим Абрамов билан интервью  3 10:12"Сўғдиёна"да 8 йил ўйнаган Митрович Сербияга қайтди  1 09:57Арбелоа: "Винисиус ва Мбаппе — ўйин тақдирини ўзгартириб юборишга қодир икки энг яхши футболчи"  4 09:37"Шўртан" ҳужумчиси "Машъал"га ўтди  0

Янгибозорда давра суҳбати News

Янгибозорда давра суҳбати

Хоразмдаги йиғилиш тўғрисида.
Яқинда Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини  амалда бажариш бўйича  Хоразм вилояти футбол федерациясининг йиғилиши бўлиб ўтганди.
  
Айни дамда, ушбу йиғилишда қабул қилинган қарорлар асосида  вилоят футбол федерацияси ташаббуси билан жойларда тегишли тадбирлар уюштирилмоқда. Жумладан, Янгибозор туманида туман ҳокими, туман футбол федерацияси президенти Озодбек Мадраҳимов, вилоят футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов ва тумандаги 9-сон футбол бўйича Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати директори Ҳамробек Бектемировлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.
  
Муболаға эмас, кейинги йилларда Янгибозор тумани воҳанинг футболи ривожланган ҳудудлари сифатида эътироф этилмоқда. Бу бор гап. Ўз навбатида янгибозорлик футболчилар вилоят миқёсида ўтказилаётган турли тоифадаги биринчиликларнинг пешқадамига айланган ҳолда, болалар ва аёллар футболида ҳам муносиб из қолдиришяпти. Бинобарин, асосан 9-сон футбол бўйича Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати тарбияланувчиларидан ташкил топган  “Янгибозор” жамоаси ўтган йили вилоят кубоги соҳибига айланишиб, 2-лигада зафар қучишгани сўзимиз исботи саналади.  
  
Умуман, давра суҳбати мобайнида туман жамоалари эришаётган  ушбу ютуқларни  янада мустаҳкамлаш, маҳаллий ёш футболчиларнинг маҳоратларини ошириш борасида ўзаро фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика