Latest news

01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  0 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  49 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  6 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2

Янги федерацияни нималар кутмоқда? News

Янги федерацияни нималар кутмоқда?

Бугун янги ташкилот тузилгани расман эълон қилинди ва тақдимот маросими ўтказилди.

Шундай қилиб 2025 йилдан Ўзбекистон футзал федерацияси ўз фаолиятини бошлайди. Ушбу ташкилотни раҳбар сифатида BMB Holding Кузатув кенгаши раиси Бекзод Акмалович Маматқулов бошқаради. 

Маълумот учун, бунгача 2002-2002 йилларда Ўзбекистон мини-футбол (футзал) ассоциацияси, кейинчалик 2004-2017 йилларда Ўзекистон футзал ассоциацияси фаолият юритганди. Сўнгра футзал иккига бўлинди. Терма жамоалар ЎФАга ўтди, ички чемпионат ва Кубок ўйинлари ПФЛга.



Шу йил юртимизда футзал бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтгани катта воқеа бўлди. Балки шунинг учун ҳам алоҳида футзал федерациясини ташкил қилиш фикри юзага келган бўлиши мумкин. Аслида шундай бўлиши ҳам керак эди.

Бир нарсани унутмайлик, футзал, мини-футбол ва соҳил (пляж) футболи умуман бошқа спорт турлари ва бу билан умуман бошқа одамлар шуғулланиши керак. Ўзбекистонда бир пайтлар пляж футболи бўларди, лекин ҳозир қум йўқ, шунга бу спорт тури ҳам тўхтаб қолди. ОФК эса йилдан йилга пляж футболини ривожлантириш ҳаракатида. 

Масалан, 2025 йилнинг 20-30 март оралиғида Таиландда пляж футболи бўйича навбатдаги Осиё чемпионати ўтказилади ва бунда 16та терма жамоа қатнашади. Қуръа ташланиб гуруҳлар ҳам аниқ бўлган.


A гуруҳи: Таиланд, Қувайт, Ливан, Ҳиндистон.

B гуруҳи: Япония, Хитой, Саудия Арабистони, Ироқ.

C гуруҳи: Эрон, БАА, Афғонистон, Индонезия.

D гуруҳи: Уммон, Баҳрайн, Малайзия, Вьетнам.


Ўзбекистон терма жамоаси 2023 йилги Осиё чемпионатида қатнашганди. Лекин навбатдагисига бора олмайди. Чунки бу жамоага алоҳида эътибор йўқ. Аммо ўз пайтида Қаршида яхши қумли майдон қурилгани ва бир нечта ўйинлар ўтказилгани ёдимизда.



Футзал федерацияси биринчи навбатда эътиборни футзалга қаратиши турган гап. Айтайлик, терма жамоалар эндиликда федерация таркибида бўлади. Лекин чемпионат ўйинларини буёғига ким давом эттиради: янги ташкилотми ёки ПФЛми?

Янги ташкилот олдида бир нечта масъулиятли вазифалар турибди. Ва фикримизча, бу ишлар амалга оширилмагунча футзал ривожланиб қолмайди. Қуйида шундан баъзиларига тўхталамиз. 

Биринчиси, футзал клубларини хусусийлаштириш. Бу ўринда имкон қадар футзал секторини футболдан олиб чиқиб кетиш керак бўлади. Чунки юқорида айтганимиздек, футбол ва футзал умуман бошқа-бошқа спорт тури.

Иккинчиси, футзалчилар маошини кўтариш. Ўзбекистонда ҳатто энг яхши футзалчининг маоши ҳам у қадар юқори эмас ва бу борада футзалчилар футболчилар билан асло беллаша олмайди. Нимадир қилиш керакки, футзалчилар ҳам, футзал мураббийлари ҳам яхши пул топсин, шундагина футзал кучаяди.

Учинчиси, футзалга алоҳида ҳомийларни жалб этиш. Бу орқали федерация ўз маблағига эга бўлади. Тўғри, BMB Holding ҳам молиявий бақувват компаниялардан бири. Лекин катта эҳтимол билан компания фақат миллий терма жамоа харажатларини кўтариши мумкин. Бу ерда эса ички чемпионатни кучайтириш, футзал оммавийлигини ошириш масаласи турибди.

Тўртинчиси, футзал чемпионати тақвими ва формат масаласи. Бизнинг чемпионатдаги тақвим ва формат ҳаммага маъқулми? Бу ҳам кун тартибидаги масала. Ён қўшнимиз Тожикистонда футзал ўйинлари уй-сафар тизимига ўтди. Лекин биз ҳозирча бунга тайёр эмасмиз. Ва секин аста-тайёр бўлишимиз учун нималар қилиниши керак?



Хулоса ўрнида

Янги ташкил этилган Ўзбекистон футзал федерациясини катта ишлар кутмоқда. Тўғри, ҳаммаси бирданига ҳал бўлиб қолмайди. Бизда барибир футбол оммабоп, кўпчилик футбол кўради ва муҳокама қилади. Лекин умид қиламизки, бир кун келиб футзал ҳам оммабоп спорт тури сифатида шаклланади.

Бу ўринда ҳамма гап маблағга бориб тақаляпти. Футзалда пул камлиги учун ота-оналар фарзандини беришни истамаяпти. Футзалчиларимиз орасида иқтидорлилар жуда кўп. Кўпчилик майдондан кўра зални яхши кўради. Буям бор гап. Лекин эндиликда футзал федерацияси эътиборни янада кучайтирса, Ўзбекистонда футзал ҳам ўз ўрнига эга бўлишига ишонамиз.


Х.Холиқов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика