"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади
07 oct 11:30
News
"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади
Унинг сўзларига кўра, футбол ҳеч қачон бундай ноёб ва сермаҳсул ҳужумчини кўрмаган.
"Менимча, биз нафақат ажойиб ҳужумчини, балки АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарни ҳам кузатмоқдамиз.
Қойилмақом ҳужумчи ва ҳақиқий гол уриш машинаси ўртасида фарқ бор. Ҳоланд эса айнан иккинчиси", – деди Каррагер.

Каррагер, шунингдек, норвегиялик футболчи ҳатто "шаҳарликлар" афсонаси Серхио Агуэро билан солиштирганда ҳам "бутунлай бошқа даражада" эканини қайд этди.
"Агуэро муносиб ўйинчи эди, АПЛда ҳаракат қилган энг яхшилардан бири эди. Бироқ Ҳоланднинг қилаётган ишидан келиб чиқсак, уни феномен деб атасак бўлади. Биз футболда илгари бўлмаган нарсани кўряпмиз", – дея қўшимча қилди эксперт.
Эрлинг Ҳоланд жорий мавсум "Манчестер Сити" сафида 9 ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments