Latest news

09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  0 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  12 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  1 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  18 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  4 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  11 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0

Яна бир қадам ва Сен машҳурсан! News

Яна бир қадам ва Сен машҳурсан!

2018 йил январь ойида Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Японияга қарши ўйиндан олдин ЎФАнинг ўша пайтдаги раҳбари Умид Аҳмаджоновга айтган ҳолда хат ёзгандим.

Хат ёзишимга асосий сабаб, бироз аввал Актобе йўлида содир бўлган машъум воқеа бўлганди. Ўшанда кўпчиликнинг кайфияти тушиб кетган маҳал. Ғалаба бироз чалғитиши мумкин бўлган вазият. Хатим футболчиларга етарлича таъсирли етиб бориши учун, жамоа видео оператори Жамолиддин акадан ўқиб беришларини сўраганман. Чунки ўша пайтда, ундан бошқа ҳеч ким бу хатни таъсирли қилиб ўқиб бера олмасди. Кейин Жамолиддин акам билан кўришганимизда, хатни кўз ёш аралаш ўқигани, унинг таъсири натижасида футболчиларда майдонга бошқача алам билан тушишганини кўрганини айтиб берганди. Бу билан биргина хат туфайли ғалаба қозониб кетганмиз демайман. Бу бир сабаб холос. Буни бугун айтишимдан мақсад, шу мусобақага борган футболчилардан аксарияти куни кеча олимпиада саралаш ўйинларига сўнгги тайёргарлик ўқув-йиғин машғулотларига йўл олдилар. Бугунги мурожаатим тўғридан-тўғри футболчиларимизга. Тушуниб турибман, буни ўзлари ҳам менсиз яхши тушуниб турибдилар.  Лекин бироз гапларимни айтиб олсам...


Ҳурматли футболчилар!

Футболда Ўзбекистон иштирок этмаган иккита мусобақа бор, бири азалий орзумиз жаҳон чемпионати бўлса, иккинчиси Олимпиада! Аслида Олимпиада ўйинларига Европа кўп ҳам жиддий аҳамият бермайди, лекин ривожланаётган биздек давлат учун бу ўта муҳим мусобақалардан бири. Ўзбекистоннинг довруғини дунёга танитишда, трансфер эшикларини очиш учун ҳам жуда муҳим.

Гуруҳдан чиқиб олсак, яна бор-йўғи битта ўйин бизни Олимпиадага элтиши мумкин (Япония ҳам 1/2 финалга чиқса). Футбол ичида шунча йилдан бери юрсам, биринчи марта Олимпия терма жамоасига бунчалик шароит қилиб берганини кўрдим. Моддий таъминотдан узилиб қолган Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг негизини ташкил қилиб турган "Насаф" жамоасининг бюджети ҳукумат доирасида ҳал қилинди. Нафақат "Насаф", балки бошқа клубларга ҳам моддий ёрдам қилинганини кўрдим. Бунақаси яқин орада бўлмаган эди.

Буни барча бирдек ҳис қилиб тургани аниқ. Айниқса мураббийлар штаби қаттиқ меҳнат қилишди. Бу ерда ҳеч қандай мукофот ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, бу ерда тарихга киришдек буюк иш кутиб турганини футболчиларимиз тушуниб туришибди деб ўйлайман. 200 нафарга яқин мухлис мана шу мусобақага боришга тайёргарлик кўряпти, улар Сизларни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб туришади. Яна миллионлаб мухлислар уйларидан...

Шунчаки бир яхшилаб ҳаракат қилиб кўринг. Тўғри, осон бўлмайди. Лекин ишга масъулият билан ёндошиб, ҳар бир ўйинни, ҳаёт-мамот жанги каби муносабат қилиб ўйнайлик, бу ерда қилинаётган дуолар албатта ижобат бўлади. Ишонинг, дунё бизга бошқача қарай бошлайди.

Аввалдан раҳмат, Сизларга!

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика