Latest news

01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  29 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  42 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  12 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  80 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0

Яна бир неча соатдан сўнг 1/2 финал! News

Яна бир неча соатдан сўнг 1/2 финал!

Аслида ПФЛ клублар билан келишиб, аввалги мавсумда тўртликка кирган жамоаларга навбатдаги кубок баҳсларида ярим финалга йўлланма бериб қўяверса бўлади.

Бир марта "Шўртан"нинг финалга етиб келганини инобатга олмаса сўнгги йиллардаги ярим финал жуфтликлари йиллар давомида ўзгармай келяпти. Қолаверса, ўртамиёна жамоаларнинг биринчи лига вакилларига атайин ютқазиб беришлари урф бўлди. Аслида Ўзбекистон Кубоги ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун энг осон йўл.

Одатдагидек 2015 йилги мавсумда ҳам "Насаф", "Локомотив", "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ярим финалга йўл олдилар. Қуръа ҳам мазкур жамоаларнинг аввалги йилда қайд этган натижаларидан келиб чиқиб ташланади. Яъни, улар ярим финалга қадар учрашмайдилар. Агар Англияга ўхшаб аввалги йилги натижага қаралмаганида бу жамоалар 1/16, 1/8 ёки 1/4 финалларидаёқ бир "сетка"га тушишлари мумкин бўларди.

Қисқаси, бугун Қарши ва Тошкентда ярим финалларнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади.



Қаршида "Насаф" кубокнинг амалдаги соҳиби "Локомотив"ни қабул қилади. Абрамов ва Бердиев томонидан ташкил этиладиган ўйинлар бир-бирига ўхшаб кетади. Иккисининг жамоаси ҳам пас ўйнашни яхши кўради. Буни қарангки, бугун иккисининг ҳам муаммоси бир, марказий ҳимоячилар. Ҳозирги "Локомотив"да Жасур Ҳасанов, Икром Алибоев ва Дилшод Раҳматуллаев бошқаларга нисбатан бир калла устун ҳаракат қиляпти. "Насаф"ни эса Геворкян хавотирга соляпти. Лекин унинг ўрнига худди шундай ҳажмдаги ишни Шоҳруҳ Гадоев бажаряпти. Қанотдаги Шуҳрат Муҳаммадиевнинг ҳам ўйини чакки эмас.

Қаршидаги ўйин финал тақдирини ҳал қилмайди. "Насаф" қарши ҳужумда ўйнаб, биринчи бўлиб гол уришнинг уддасидан чиқса "Локомотив"ни мағлуб этиш осон бўлади. "Нефтчи" ва "Металлург"га қарши ўйинлар шуни кўрсатди-ки, гол ўтказиб юборадиган "Локомотив" бор эътиборини ҳужумга қаратади.

Худди шундай биринчи гол "Локомотив" фойдасига хизмат қилиши тайин. Гол уриб олган жамоа иккинчи ўйин олдидан устунликка эга бўлади ва бор эътиборини ҳимояга қаратади.

«Насаф» (Қарши) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Х. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), З. Қодиров (Навоий)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50%



Икки жамоа ҳам Тошкентники, уйда ўйнайдими, сафардами фарқи йўқ. Бари бир бугунга келиб Тошкент стадионлари ҳувиллаб улгурди. Бунга пойтахт жамоаларининг ўзлари айбдорлар. Тошкентда кўнгил очар жойлар кўпайиб кетди, тўғри, бу эса рақобат дегани. Қани, рақобатни енгиб чиқиб, кўчада кўнгил очишни ният қилиб юрган кишиларни стадионга чорланг! Бунинг учун ишлаш керак, маркетингни ривожлантириш лозим. Тошкент стадионларида биронта киши ўзини яхши ҳис қилмайди. "Бунёдкор"га энди киши ўрганганида стадион яна номаълум муддатга ёпилиб қоляпти. Хуллас, муаммо етарлича...

Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, Григорянни устидан кулганлар бўлди, у аввал аёллар жамоасидаги ишлагани сабабли. Лекин унинг келиши "Пахтакор" ўйинига ўзгартириш кирита олди. Аввалгидек бир ҳужумчи тактикасини икки ҳужумчига алмаштирди. Жамоаси кўп гол ура бошлади. "Пахтакор" битта таянч ярим ҳимоячиси билан ўйнашни бошлаяпти. Энди Козак кўпроқ олдинга чиқяпти. Баҳодир Пардаев 2014 йилги имониятига эга бўлди.



"Бунёдкор"да эса ҳимояда бироз муаммо мавжуд. Ёшлар жиддий рақибга қарши қийналиши мумкин, етакчиларнинг эса жисмоний ҳолати 90 дақиқага етмаслиги мумкин. Лекин ҳужум чизиғида айнан "Пахтакор"даги каби ёшлар ўйин тизгинини ўз қўлларига ола биляптилар. Жавлон Иброҳимов катта йўқотиш, бугун айнан у жамоага етишмаслиги мумкин. Сато эса тўп билан яхши муомала қилгани билан якка курашларда суст ҳаракат қиляпти. Сўнгги турда жароҳат олган Мерзляков қандай аҳволда қайтиши ҳам номаълум.

Қисқаси бугун онда сонда бўлиб турадиган иккита қизиқарли ўйин бўлади. Иккисини эса "Спорт ТВ" эфирга узатади. Демак, томоша қиламиз!


«Пахтакор» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), М Муҳамедов (Тошкент вил.)
Назоратчи:
А. Абдуллаев (Тошкент).
Имкониятлар: 55:45%



П.С: Олий лигада келишилган ўйинлар яна пайдо бўлган кўринади. Шунинг учун турдан аввал имкониятларни ёзиш бекор қилинди. Сен бу ерда ўйинга муносиб баҳо берсанг-у, у ерда театр ташкил этилган бўлса...
Афсуски исбот йўқ!

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика