Latest news

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   1 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  6 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   1 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

Яна бир маэстро футболдан кетди - Хавьер Занетти News

Яна бир маэстро футболдан кетди - Хавьер Занетти

Фаолиятининг катта қисмини Миланнинг “Интер” клубида ўтказган Хавьер Занетти кеча футболдан кетди.
“Лацио” билан бўлган учрашувда у охирги марта “Интер” либосида майдонга тушди. Ўйинда “нерадзуррилар” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.



Хавьер Занетти 1995 йилдан бери фақат “Интер” шарафини ҳимоя қилиб келди. У бошқа ҳеч бир клуб сафига ўтиб кетмади. 1999 йилдан буён эса жамоага сардорлик қилди. У фаолияти давомида бир қатор соврин ва ютуқларни қўлга киритди. Турли рекордлар соҳиби бўлди.



Аргентиналик футболчига оид рекордлар қуйидагилар:

-   “Интер” сафида энг кўп майдонга тушган (856 ўйин)
-   “Интер” тарихида энг кўп соврин ютган (16та соврин)
-   Аргентина терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган (145)
-   “А” серияда энг кўп майдонга тушган хорижлик футболчи (613)
-   Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гол урган энг қария футболчи (37 ёш)
-   Милан дербисида энг кўп қатнашган футболчи (47)



Айтиб ўтганимиздек, кеча бўлиб ўтган “Интер” - “Лацио” ўйинидан сўнг аргентиналик маэстро футболчилик фаолиятига якун ясади. Уни кузатиш учун “Интер”нинг аввалги президенти Массимо Моратти ҳам ташриф буюрди. Занетти сўз олиб барчага ўз миннатдорчилигини билдирди ва “Интер”да ўтказган дамлар асло ёдидан ўчмаслигини айтиб ўтди. Қуйида таниқли футболчининг хайрлашувидан фотоларни тақдим этамиз.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика