Latest news

13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  0 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  10 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  5 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  28 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  23 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1

Яна бир жаҳон чемпионати иштирокчиси “Локомотив” шарафини ҳимоя қилади News

Яна бир жаҳон чемпионати иштирокчиси “Локомотив” шарафини ҳимоя қилади

“Локомотив” профессионал футбол клуби бир неча йилдан буён пойтахтимиздаги 23-сонли меҳрибонлик уйи билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади.

Ўзбекистон чемпиони аъзолари тез-тез ушбу меҳрибонлик уйига ташриф буюриб туришлари кўпчиликка маълум.

Ушбу мавсумдан бошаб мазкур меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари “Локомотив” ПФК номидан Тошкент шаҳар ҳаваскорлар лигасида иштирок эта бошлаганди. Секин-аста ажойиб иқтидорли йигитларни камолга етказаётган мазкур жамоа жорий йилнинг кузидан бошлаб футзал бўйича мамлакат чемпионати 1-лигасида ўз иштирокини бошлайди.


Айни пайтда эса 23-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари шу йилнинг 10-18 май кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда Жамоа ҳар куни машғулот ўтказмоқда. Ҳафта сўнггида эса шаҳар ҳаваскорлар лигасида ўйинларда майдонга чиқмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур жамоанинг барча аъзолари “Локомотив” ПФК логотиплари туширилган экипировка ҳамда спорт анжомлари билан тўлиқ таъминланган. Бунда “Локомотив” ПФКнинг расмий ҳамкорларидан бири Elmakon компанияси яқиндан кўмак кўрсатди.


Куни кеча “Локомотив” стадионида мазкур жамоа билан учрашув ўтказилди.  Унда “Локомотив” ПФК бош дирекори ўринбосари Тўлабек Акрамов жамоанинг барча аъзоларига спорт сумкалари топширди ҳамда Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган 23-сонли меҳрибонлик уйи жамоасига мундиалда омад тилади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика