Latest news

13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  0 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  0 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   1 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  20 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  28 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  8

Яна 30 кундан сўнг! Осиё Кубогига роппа-роса 30 кун қолди! News

Яна 30 кундан сўнг! Осиё Кубогига роппа-роса 30 кун қолди!

Аниқроғи, Ўзбекистон ва Шимолий Корея жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинга 30 кун қолди. Осиё Кубоги 9 январь куни Австралия - Қувайт ўйини билан бошланади.

Роппа-роса 30 кун давомида сизларни зериктирмасликка ҳаракат қилиб кўраман. Кундалик ёзишга ўрганиб қолгандим, мана шу кунларга яна етиб келдик. Келинг, аввал суюнчи олсам, сайтимиз вакиллари Осиё Кубогида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи аккредитацияларни олиш билан бирга Австралияга кириш ҳуқуқини берувчи визаларни ҳам қўлга киритди. Бу борада Терма жамоалар марказининг халқаро бўлими ва мухлислар клуби сардори Абдураҳмон Фозиловга сайтимиз ва ўқувчилари номидан ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтсам. Осиё Кубоги илк маротаба Осиёдан ташқарида бўлиб ўтади. Австралия учун виза олиш бироз муаммо бўлиб, уни анча кутишга мажбурсиз. 1 ойлик кутишдан кейин кеча ижобий жавоб келди. 



Ҳасан Пирмуҳаммедов ижод билан машғул

Биздан ташқари "Интер Футбол" газетаси раҳбари Аҳадхон Абдуҳамидов, "Футбол Экспресс"дан Хайрулла Холиқов, мен ва Нарзулла. 

Яна, "Спорт ТВ"дан Мурод ака Ризаев ва ЎФФ фотомухбири Ҳасан Пирмуҳаммедов ўз визаларини кутишяпти. Бу сафар Осиё Кубогида ўзбекистонликлар кам бўлишмайди. Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида, мен, Беҳзод Назаров, Аҳадхон Абдуҳамидов, Камолиддин Алимов, Шуҳрат Шокиржонов, Ҳасанали ота, Алексей Глазунов, Баҳодир Мирзаев, Ҳасан Пирмуҳаммедов қатнашган эдик. Айтиш жоизки, айнан Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубоги сайтимизни бир қадам олдинда ишлашга ўргатганди. Шунинг учун, кенгурулар юрти биз учун янги-янги эшикларни очса ажаб эмас.



Ҳамкасблар даврасида

Визалар чиқмагунига қадар жим юргандик. Мана энди Осиё Кубогидан аввал бир қатор лойиҳаларни ишга туширамиз. ФИФА.уздан ҳам Осиё Кубоги ўрин олади. БМЛда мухлисларнинг Осиё Кубогига оид билимларини синаб оламиз. Хуллас сизларни зериктирмаймиз.



Ҳасанали ота Вадим Абрамовга савол билан мурожаат қиляпти

5-6 кундан кейин яна битта янгиликни сизларга айтамиз. Менимча, бу сизларга ёқади. Келаётган 1,5 ой сайт сизларни "қўйиб юбормайди", бунга ваъда берамиз. Оз қолди, шу фурсатдан фойдаланиб терма жамоа манзили томон куракда турмайдиган коментларни ёзманг. Мусобақа олдидан бу руҳиятга таъсир ўтказиши аниқ. Бу исботини топган ҳолат, шунинг учун илтимос қилиб қолардим. 

Нодирхўжа Юлдашев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика