Latest news

00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4

Яман - Ўзбекистон. Бозоров ва Шукуров ўйнамайди News

Яман - Ўзбекистон. Бозоров ва Шукуров ўйнамайди

11 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яманга қарши ўйнайди.

Ушбу баҳсда икки нафар футболчимиз дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди.

U-23 Осиё чемпионати доирасидаги сўнгги баҳсда тўғридан-тўғри қизил карточка олган Ойбек Бозоров иккита расмий ўйинга четлатилган. Кечаги Сингапур билан баҳсда ҳам майдонга тушмаган Бозоров фақат Саудия Арабистони билан ўйинда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Кеча Сингапур билан ўйинда Отабек Шукуров сариқ карточка олди ва унинг огоҳлантиришлари сони 2тага етди. Шундай қилиб, Шукуров ҳам Яман билан майдонга тушмайди.

Жалолиддин Машарипов, Ислом Қобилов ва Одилжон Ҳамробековда биттадан сариқ карточка бор. Агар улар Яман билан баҳсда огоҳлантириш олишса Саудия Арабистонига қарши майдонга туша олишмайди.

Яман сафида эса битта дисквалификацияга учраган футболчи бор. Бу Абдулвасеа Абдуллоҳ Муҳаммад Ал Матари.

Эслатиб ўтамиз, Яман - Ўзбекистон учрашуви 11 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика