Latest news

21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  0 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  26 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  3 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  13 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  20 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Яман билан учинчи бор ўйнаймиз News

Яман билан учинчи бор ўйнаймиз

3 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Яманга қарши ўйин ўтказади.

Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари шу кунга қадар икки бор расмий ўйинларда тўқнаш келишган. Ҳар иккала баҳс ҳам ЖЧ-1998 саралаши доирасида 1997 йил бўлиб ўтган. 

1997 йилнинг 9 май куни Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг тарихий ўйинини ўтказган. Сана шаҳрида Яман меҳмони бўлган Ўзбекистон Жаҳон чемпионатлари саралаши доирасидаги ўзининг дастлабки ўйинини ўтказган эди. Ўша учрашувда ҳозирда "Пахтакор" мураббийи бўлиб ишлаётган Нўъмон Ҳасановнинг пенальтидан урган голи эвазига вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучишган. Биринчи бўлим ўрталарида Илҳом Шарипов қизил карточка олгани ҳам эътиборга молик.

Яман - Ўзбекистон 0:1
Гол: Нўъмон Ҳасанов 30 пенальти
Ўзбекистон: Павел Бугало, Февзи Давлетов, Рустам Шоймардонов, Андрей Фёдоров, Бахтиёр Қамбаралиев, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев (Мухтор Қурбонов, 46), Илҳом Шарипов, Николай Ширшов (Шуҳрат Раҳмонқулов, 65), Нўъмон Ҳасанов, Равшан Бозоров, Ойбек Усмонхўжаев (Шуҳрат Мақсудов, 82).
Огоҳлантиришлар: Рустам Шоймардонов 50, Николай Ширшов 38.
Четлатиш: Илҳом Шарипов 34.

Яманга қарши иккинчи ўйин 24 августда Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида 20000 томошабин гувоҳлигида бўлиб ўтган. Бу сафар Ўзбекистон рақиби устидан йирик 5:1 ҳисобида устун келган. Игорь Шквирин ва Олег Шацких иккитадан гол уришган бўлса, яна бир тўп Равшан Бозоров ҳисобига ёзилган.

Ўзбекистон - Яман 5:1
Голлар: Игорь Шквирин 6, 68, Олег Шацких 61, 80, Равшан Бозоров 67 - Омар Ал Арики 31.
Ўзбекистон: Владислав Филиппов, Александр Хвостунов, Рустам Шоймардонов, Эдуард Мамотов (Жаъфар Ирисметов, 80), Руслан Узоқов, Илҳом Шарипов (Олег Шацких, 46), Тохир Мадраҳимов, Николай Ширшов, Алексей Винников, Игорь Шквирин, Рустам Дўрмонов (Равшан Бозоров, 46).
Огоҳлантиришлар: Николай Ширшов 14, Эдуард Мамотов 43, Олег Шацких 58.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика