Latest news

22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт эди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   11 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 20:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Интер Майами" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  67 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  4 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8

Яман билан тўртинчи тўқнашув News

Яман билан тўртинчи тўқнашув

17 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Яманга қарши ўйин ўтказади.

Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари шу кунга қадар уч бор расмий ўйинларда тўқнаш келишган. Дастлабки икки баҳс ҳам ЖЧ-1998 саралаши доирасида 1997 йил бўлиб ўтган, сўнгги учрашув эса 2015 йил сентябрь ойида ЖЧ-2018 саралаши доирасида ташкил этилди. 

1997 йилнинг 9 май куни Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг тарихий ўйинини ўтказган. Сана шаҳрида Яман меҳмони бўлган Ўзбекистон Жаҳон чемпионатлари саралаши доирасидаги ўзининг дастлабки ўйинини ўтказган эди. Ўша учрашувда ҳозирда "Пахтакор" мураббийи бўлиб ишлаётган Нўъмон Ҳасановнинг пенальтидан урган голи эвазига вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучишган. Биринчи бўлим ўрталарида Илҳом Шарипов қизил карточка олгани ҳам эътиборга молик.

Яман - Ўзбекистон 0:1
Гол: Нўъмон Ҳасанов 30 пенальти
Ўзбекистон: Павел Бугало, Февзи Давлетов, Рустам Шоймардонов, Андрей Фёдоров, Бахтиёр Қамбаралиев, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев (Мухтор Қурбонов, 46), Илҳом Шарипов, Николай Ширшов (Шуҳрат Раҳмонқулов, 65), Нўъмон Ҳасанов, Равшан Бозоров, Ойбек Усмонхўжаев (Шуҳрат Мақсудов, 82).
Огоҳлантиришлар: Рустам Шоймардонов 50, Николай Ширшов 38.
Четлатиш: Илҳом Шарипов 34.

Яманга қарши иккинчи ўйин 24 августда Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида 20000 томошабин гувоҳлигида бўлиб ўтган. Бу сафар Ўзбекистон рақиби устидан йирик 5:1 ҳисобида устун келган. Игорь Шквирин ва Олег Шацких иккитадан гол уришган бўлса, яна бир тўп Равшан Бозоров ҳисобига ёзилган.

Ўзбекистон - Яман 5:1
Голлар: Игорь Шквирин 6, 68, Олег Шацких 61, 80, Равшан Бозоров 67 - Омар Ал Арики 31.
Ўзбекистон: Владислав Филиппов, Александр Хвостунов, Рустам Шоймардонов, Эдуард Мамотов (Жаъфар Ирисметов, 80), Руслан Узоқов, Илҳом Шарипов (Олег Шацких, 46), Тохир Мадраҳимов, Николай Ширшов, Алексей Винников, Игорь Шквирин, Рустам Дўрмонов (Равшан Бозоров, 46).
Огоҳлантиришлар: Николай Ширшов 14, Эдуард Мамотов 43, Олег Шацких 58.

Ниҳоят бу жамоалар ўртасидаги охирги ўйин икки ой олдин Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ўтказилган. Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасига Александр Гейнрихнинг урган голи ғалаба келтирганди - 1:0. 

Ўзбекистон - Яман 1:0
Гол: Александр Гейнрих 51, - 1:0.
Ўзбекистон: Александр Лобанов, Ислом Тўхтахўжаев, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Жавоҳир Соҳибов, Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов, Элдор Шомуродов (Жасур Ҳасанов, 55), Сервер Жепаров (Александр Гейнрих, 46), Игорь Сергеев (Санжар Турсунов, 88).
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Соҳибов 45+3, Мудир Ал Радеи 51, Одил Аҳмедов 90.
Четлатиш: Мудир Ал Радеи 87 (2СК)


Демак, Ўзбекистон ва Яман ўртасидаги тўқнашувларда вакилларимизнинг натижалари ажойиб: 3та ўйин 3та ғалаба, тўплар нисбати - 7:1. Эслатиб ўтамиз, Яман - Ўзбекистон учрашуви 17 ноябрь куни Қатар пойтахти Доха шаҳридаги "Гранд Хамад" стадионида бўлиб ўтади.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика