Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".
18 jul 15:37
News
Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".
"Барселона" вингери Ламин Ямалнинг отаси Мунир Насрауи ўғлига нисбатан қилинган танқидларга жавоб қайтарди.
Футболчи яқинда 18 ёшини нишонлади. Байрамга митти одамлар ташриф буюришди. Шундан сўнг шу каби касаллик билан оғриган одамлар ассоциацияси испанияликни ўйин-кулги учун миттиларни ёллаганликда айблаб баёнот билан чиқди, шунингдек, Ижтимоий ҳуқуқлар вазирлиги текширув ўтказишни сўради.
"Танқидларга эмас, ўз фикримга таянаман. Ва ўғлим ҳамма нарсани тўғри қиляпти, тамом. Фақат одамлар ўзларига эътибор бериш ўрнига бошқаларга қарашади, кейин ҳасаддан ўлишади. Бу уларнинг муаммоси.
У ёш йигит. Одамлар тушуниши керакки, у эндигина 18 ёшга кирди ва у ҳам ҳаётдан бироз завқланишга ҳақли. Унинг профессионал спортчи эканлигини ҳаммамиз тушунамиз, лекин у ҳам ҳамма каби бола", – деди Насрауи.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Comments